«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати доирасида «Страсбур»га қарши кечган ўйинда (2:1) қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Бразилиялик футболчи икки дақиқа ичида иккита сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 61-дақиқада Неймар рақиб футболчисининг юзига қўли билан зарба бергани учун жазоланди. Кўп ўтмай симуляция учун огоҳлантирилди.
Неймар Лига 1 га келган 2017/18 йилги мавсумдан шу вақтга қадар беш марта қизил карточка олди. Бу мазкур давр учун антирекорд ҳисобланади.
Неймар ушбу баҳсда чемпионат жорий мавсумидаги 10-голли узатмасини амалга оширди. Шу тариқа у топ-5 лигалар 2022/23 йилги мавсумида ўнта гол ва ўнта ассист амалга оширган дастлабки ўйинчига айланди.
Изоҳ (0)