Футбол бўйича Франция чемпионатининг 16-турида «ПСЖ» ўз майдонида «Страсбур»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Маркиньос ҳисобни очди. Бироқ 51-дақиқада бразилиялик ҳимоячининг ўзи автогол муаллифига айланиб, мувозанат тикланишига сабабчи бўлди.
62-дақиқада Неймар қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйин сўнгида эса Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, парижликларга ғалаба келтирди.
Париж клуби 44 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.
Шунингдек, 16-тур доирасида «Лион» «Брест» устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Лига 1
16-тур баҳслари
28 декабрь, чоршанба
«ПСЖ» – «Страсбур» 2:1
Голлар: 1:0 – 14 Маркиньос, 1:1 – 51 Маркиньос, 2:1 – 90+6 Мбаппе (пенальти).«ПСЖ»: Доннарумма, Мукиэле, Рамос, Маркиньос, Бицҳиабу (Ҳакими, 79), Верратти, Фабиан Руис, Витиня (Сарабия, 73), Неймар, Мбаппе, Экитик (Солер, 73).
«Страсбур»: Зельс, Дукуре, Жику, Нямси, Перрен, Белльгард, Диарра (Сиссоко, 78), Прцич (Ахолу, 65), Томассон, Гамейро (Диалло, 78), Ажорк.
Огоҳлантиришлар: Нямси (49), Верратти (50), Неймар (61), Мбаппе (90+7).
Четлатиш: Неймар (62).
Изоҳ (0)