«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Премер Лига 17-тури доирасида «Лидс»га қарши кечган баҳсда (3:1) дубль муаллифига айланди.
Бу норвегиялик футболчи учун АПЛдаги 20-гол бўлди. Бунинг учун Ҳоландга 14 ўйин керак бўлди. Шу тариқа Ҳоланд АПЛ тарихида 20 та голлик натижага энг тез эришган ўйинчига айланди.
Бундан аввалги рекорд Кевин Fillipsга тегишли бўлиб, футболчи 1999/2000 йилги мавсум «Сандерленд» сафидаги 21 ўйинда 20 та гол урганди.
22 ёшли футболчи АПЛдаги голлари сони бўйича отаси Алф-Инге Ҳоландни ортда қолдирди. У лигадаги 181 ўйинда 18 та тўп киритганди.
Изоҳ (0)