• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳеч бир тўсиқ мақсадларимга етишишимга қаршилик қилолмайди» — ногиронлик аравачасида бўлса-да, жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётган талаба қиз ҳикояси (видео)

    Ҳаётда жисмонан соғ бўлса-да, жамиятда ўз ўрнини тополмаган, атрофдагилар корига ярамайдиган инсонлар жуда кўп. Уларнинг қимматли вақтини беҳуда сарфлаётганини кўриб ачинасан киши. Аммо атрофимизда шундай инсонлар ҳам улар имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилади. «Дарё»нинг навбатдаги қаҳрамони Мадина Пўлатова орттирилган хасталик сабаб, юриш бахтидан маҳрум бўлган. Аммо у тушкунликка тушишни истамайди, аравачада ҳаракатланиб бўлса-да, юксак орзуларига эришишни кўзламоқда.

    Мадина Пўлатова 2002 йилнинг 17 сентябрь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Кенжа қизнинг соғлом туғилгани ота-онасини қувонтиргани аниқ. Қизалоқ соғлом болалар сингари атак-чечак қилиб ҳаракатланган. Афсуски, нотўғри қўлланилган тиббий муолажа сабаб бир кундаёқ оёқлари ҳаракатдан тўхтаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бир вақтлар мен ҳам соғлом инсон эдим. Лекин бахтсиз ҳодиса туфайли юриш бахтидан маҳрум бўлганман. Аммо бу соғлом инсонлар билан мулоқотга киришиб кетишимда қийинчилик туғдирмаган. Чунки ота-онам ва жигарларим қўллаб-қувватлаши натижасида ҳеч қачон ўзимни ожиз ҳисобламаганман. Дадажоним «Қизим кўнглингни ўкситма. Сен ногиронлик аравачасида бўлса-да, дунёларни забт этасан», деган. Аввало, ҳар бир нарса оиладан бошланади. Фарзанд оила аъзолари томонидан қўллаб-қувватланса, у «Шу ишни бажара оламан», деган ишонч билан улғаяди. Инсоннинг қалби соғлом бўлса, жамиятнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ҳам қабул қилиши осон бўлади, — дейди Мадина Пўлатова.

    Одатда имконияти чекланган инсонлар жамиятга қўшилишни унчалик исташмайди. Уларда тортиниш, қўрқув ва хавотир ҳисси бўлади. Аммо Мадина болаликдан илм олишга қизиққани ва уйда берилган таълимдан қониқмай анъанавий мактабда таҳсил олишни истаганини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Биринчи синфдан то еттинчи синфга қадар якка тарзда уйда таълим олганман. Аммо илм олишга бўлган иштиёқим сабаб, уйдаги таълимдан қониқмадим. Биринчи президентимизга илтимоснома ёзиб, ҳамма қатори мактабда ўқишимга рухсат беришларини сўраганман. Бу билан қайсидир маънода инклюзив таълимнинг шаклланишига ўз ҳиссамни қўшганман, десам ҳам бўлади. Шундан сўнг еттинчи синфдан то ўн биринчи синфга қадар соғлом болалар билан бирдек мактабда таҳсил олганман. Бу мени янада руҳлантирган ва ҳаётга бўлган қизиқишимни оширган, — дейди Мадина Пўлатова.

    Мадина Пўлатова баъзи инсонларнинг ногиронларга бўлган муносабатидан ранжиб, жамиятда қўшилишни истамагани ва руҳий тушкунликка тушиб қолгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Мадина Пўлатованинг шахсий архивидан

    Фото: Мадина Пўлатованинг шахсий архивидан

    — Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган инсонларга жамиятнинг муносабати ҳақида жуда кўплаб мониторинглар ўтказганман. Ногиронларга кўплаб имкониятлар яратилган бўлса-да, баъзи инсонларнинг ёмон муносабати кўнгилни ғаш қилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар ҳам савдо ёки хизмат кўрсатиш биноларини ишга тушираётганида ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган инсонларни ҳам ҳисобга олишлари керак деб ўйлайман.

    Президентимизнинг шаҳар йўналишларида ногиронлар учун махсус йўлакчалари бор автобуслар харид қилиниши ва ер ости ва усти метроларида ногиронлиги бўлган инсонларга ҳамроҳ бўлувчи метрополитен ходимларининг борлиги кишини қувонтиради. Истайманки, автобус чиптачилари шароитлардан амалда фойдаланишсин. Чунки нафақат ногирон, балки соғлом инсоннинг ҳам йўловчи таксилардан фойдаланишга ҳар доим ҳам шароити бўлмайди. Ўқишга кетаётганда ҳамиша жамоат транспортидан фойдаланаман, — дейди Мадина Пўлатова.

    Ўзбекистонда имконияти чекланган инсонларнинг илм олишига ва касб-ҳунар ўрганишига кўплаб имкониятлар яратилган. Хусусан, бундай ёшлар имтиёзли равишда талабаликка тавсия этилади. Мадина ҳам бу имкониятдан фойдаланиб, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олмоқда.

    Фото: Мадина Пўлатованинг шахсий архивидан

    Фото: Мадина Пўлатованинг шахсий архивидан

    — Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий иш факультетининг 2-босқич талабасиман. Аслида ўқув хоналаримиз университет биносининг тўртинчи қаватида жойлашган. У ерда ногиронлик аравачаси сиғадиган лифт бор бўлишига қарамай раҳбарият айнан инклюзив талабалар учун биринчи қаватдан ўқув хонаси ажратган. Бир неча йилдан буён ишлаганим сабаб. Сиртқи таълимда ўқишни истаганман. Илгари ногиронлар жамиятида ишлаган бўлсам. Ҳозирги кунда сув етказиб бериш фирмасида оператор бўлиб ишлайман.

    Аввал ногиронлик аравачасига ўтириб ташқарига чиққанда одамлардан уялардим. Жамиятда имконияти чекланган инсонлар учун яратилган имкониятлар билан танишгандан сўнг мен ҳам барча фуқаролар сингари тенг ҳуқуқли эканлигимни англадим. Ҳозир ҳам ўқишга борганда ҳеч кимдан уялмайман, аксинча соғлом курсдошларим даврасида аъло баҳо олсам семинарларда фаол иштирок этсам фахрланаман. Аллоҳ берган синовдан уялишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дейди Мадина Пўлатова.

    Мадина Пўлатовага ҳиндистонлик шифокорлар юриб кетиши мумкинлигини айтишган. Аммо бунинг учун у ниҳоятда мураккаб операцияни бошдан кечириши лозим. Турган гапки, бундай жарроҳлик амалиёти яхшигина маблағни талаб этади. Аммо қаҳрамонимиз таклифни рад этган ва яна Ўзбекистонга аравачада қайтиб кетишни лозим кўрган. Хўш, нега у операцияга рози бўлмаган?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Менда орттирилган ногиронлик бўлгани учун ота-онам нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам даволатишга ҳаракат қилишган. Ҳиндистонга борганимизда шифокорлар текшириб юриб кетишимга умид борлигини айтишган. Аммо рози бўлмаганман. Чунки мен ота-онамнинг ёлғиз фарзанди эмасман. Мендан ташқари, акам ва опам ҳам бор. Ота-онамнинг топган маблағи ва эътибори менга қаратилишини истамаганман. Шу боис жарроҳлик амалиётига рози бўлмай Ўзбекистонга қайтганман.

    Баъзи инсонлар ногиронлиги бўлган шахсларга боқиманда деб қарашади. Аммо бундан эмас. Шахсан мен ногирон бўлсам-да, ҳамма қатори фикрлай оламан, ишлайман ва ўқийман. Олдимдаги ҳеч бир тўсиқ мақсадларимга етишишимга қаршилик қилолмайди. Юртимизда ногиронлар учун яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиб, жамиятда ўз ўрнимни топишга интиламан, — дейди Мадина Пўлатова.

    Мавзуга доир:

    • «Ўқувчиларда ижобий ўзгаришлар сезиляпти» — «Замин» фонди томонидан эшитиш аппаратлари тарқатилган мактаб-интернати ҳақида репортаж (видео)
    • Шуҳрат Абдураҳмонов Андижонда янги қурилган уйлар ногиронларга қулайлигини қурувчиларни аравачага миндириб синаб кўрди (видео)

    28.12.2022, 20:09   Изоҳ (0)   7268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда декабрда самолётлар 58 марта бошқа аэропортга йўналтирилди

    28.12.2022, 19:58

    «Жасоратини кўриб қойил қолдим». Сирдарё ҳокими мактабга бориш учун дарё кечиб ўтаётган ўқувчи қиз ҳақида

    28.12.2022, 18:47

    Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

    28.12.2022, 18:35

    Қарши шаҳридаги «Гунгон» маҳалласида абгор кўча бор: аҳоли жар солса-да, раҳбарлар бефарқ экани айтилмоқда

    28.12.2022, 18:10

    «Мақсад — тақиқлар жамиятини эмас, балки ҳуқуқий жамиятни яратиш» — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ахборот кодекси ҳақида

    28.12.2022, 16:57

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    28.12.2022, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.