• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Россия авиация корхоналари бу йил режалаштирилган 15 та тижорий самолётдан атиги биттасини етказиб берди. Санкциялар сабаб хорижий бутловчи қисмлар билан муаммо юзага келган, марказий банкнинг юқори фоиз ставкалари эса сармояларни чекламоқда. Бу ҳақда Reuters маълум қилди. 

    s
    Sukhoi Superjet 100 самолётлари йиғув линияси
    Фото: Россия нашрлари

    Агентлик маълумотларига кўра, Россия авиакомпаниялари парки 700 дан ортиқ самолётдан иборат бўлиб, асосан Airbus ва Boeing моделларидан ташкил топган. Бироқ Украинага кенг кўламли босқин бошлаган 2022 йил февралидан буён мамлакат учун мазкур бозор ёпилган.

    Россияликлар нафақат янги самолётлар ишлаб чиқариш, балки эскиларига техник хизмат кўрсатишда ҳам муаммоларга дуч келмоқда. Энг муҳим бутловчи қисмларни мураккаб ва айланма йўллар орқали импорт қилишга тўғри келяпти. 

    “Бутловчи қисмлар базаси, технология, ишлаб чиқариш қувватлари, муҳандислар йўқ. Буларнинг барчасини нолдан яратиш учун ўн йиллар бўлмаса-да, йиллар керак бўлади”, деган Россия авиация саноатидаги манбалардан бири.

    Яқинда содир бўлган жиддий ҳодисалар Россия учун ўз авиапаркининг жорий ҳолатини сақлаб қолиш осон бўлмаслигини кўрсатиб қўйди. Июль ойида 1976 йили ишлаб чиқарилган Ан-24 самолёти Амур вилояти ҳудудида ҳалокатга учради. Орадан бир неча кун ўтгач, мамлакатнинг энг йирик “Аэрофлот” компанияси хакерлар нишонига тушиб, натижада ўнлаб рейслар қолдирилди.

    Russiaъs Aeroflot cancels dozens of flights after alleged cyberattack by  pro-Ukraine hackers

    Агентликнинг ёзишича, авиация секторининг ички имкониятларга суянишга бўлган уринишлари умумий саноатнинг секинлашуви сабаб оқсамоқда. Purchasing Managersʼ Index маълумотларига кўра, июль ойида Россияда саноат ишлаб чиқариши 2022 йил мартидан бери энг тез суръатда пасайган. 

    Юқори фоиз ставкалари автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига, кўмир секторидаги банкротликка, металл ва нефть маҳсулотлари каби товарлар экспортининг секинлашишига ҳамда самолёт ишлаб чиқариш режаларининг бажарилмаслигига олиб келди. Расмийлар ва бизнес вакилларининг айтишича, бу омиллар иқтисодий ўсишни орқага тортмоқда.

    Учинчи томонлар орқали схема

    Ғарб санкциялари жорий этилганидан буён Россия Boeing ва Airbus самолётлари учун қарийб 190 миллион долларлик эҳтиёт қисмлари харид қилишга муваффақ бўлди. Уларнинг аксарияти Туркия, БАА ва Хитойдан олиб келинган.

    Асосий етказиб берувчи Дубайда жойлашган Ats Heavy Equipment & Machinery компанияси бўлиб, у бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида Россияга 700 дан ортиқ юк жўнатмасини амалга оширган.

    10 август, 16:40   Изоҳ (0)   706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Airbus#Беоинг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.