Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,56 сўмга кўтарилиб, 11 195,57 сўмни ташкил қилди. Евро 0,38 сўмга ошиб, 11 908,73 сўм бўлди. Рубль 2,11 сўмга тушиб, 157,43 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет олти кун пастлаб, 11 170,01 сўмни ташкил қилганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди.
Изоҳ (0)