Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги мактабда ўқувчининг яқинлари ўқитувчиларни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Айбдорга қандай жазо тайинлангани маълум бўлди.
Воқеа 19 декабрь куни 15-мактабда юз берганди. 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т.дан рухсат сўраган, лекин ўқитувчи жавоб бермаган бўлса-да, рухсатсиз ташқарига чиқиб кетган.
Ўқувчи бу вақтда ўқитувчининг «қуш уясида кўрганини қилади» деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ни чақириб келган. Бунинг оқибатида мактаб ўқитувчилари билан синф хонасида ўзаро жанжал келиб чиққанди.
Жанжал оқибатида икки нафар ўқитувчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилганди.
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида хабар берилишича, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Томонлар сайёр судга чақирилиб, бирма-бир тингланди. Гувоҳларнинг сўзлари ҳам инобатга олинди.
Суд ҳукмига кўра, ўқувчининг аммасининг қизи бўлган У.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 (ҳақорат қилиш) ва 2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва БҲМнинг 5 баравари ( 1,5 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга доир: Наманганда ўқитувчи ва мактаб директорининг фарзандлари муштлашди (видео)
Изоҳ (0)