• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ҚҚС 12 фоизга пасайтирилса, давлат бюджети 14 трлн сўм зарар кўради. Йўқотиш ўрни қандай қопланади?

    Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда. Бунинг оқибатида давлат бюджетига қарийб 14 триллион сўм маблағ тушмай қолади. Давлат солиқ қўмитаси мазкур маблағлар ўрнини қандай қопламоқчи? Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда ушбу саволга жавоб қайтарди.

    «ҚҚС 2023 йилда 2022 йилдагидан кўпроқ йиғилади»

    Қўшилган қиймат солиғи дастлаб 20 фоиз эди. 2019 йилда янги «Солиқ кодекси» қабул қилингач, ҚҚС 15 фоизга туширилди. 2023 йилнинг 1 январидан эса 12 фоизгача туширилмоқда. Бу 14 триллион сўмдан ортиқ маблағлар корхона, ташкилотлар ва аҳоли қўлида қолишига имкон яратади. Мазкур ўзгариш бюджет йўқотишларини олдини олиш учун жуда кўп меҳнат қилишимиз ва унинг ўрнини қоплайдиган тизим яратишимизни тақозо этади.

    Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали йўқотишлар қопланади. Бунинг учун биринчи навбатда айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

    Иккинчидан, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича катта ишларни амалга оширишимиз керак. Бу осон бўлмайди. Агар билим ва интеллект билан ишланса, ўрнини қопласа бўлади.

    Биз 2023 йилда ҚҚС тушумларини 2022 йилга нисбатан кўпроқ йиғишни режа қилганмиз. Бу фақат рақамлаштириш орқалигина бўлади.

    2020 йилда пандемия бўлишига қарамай электрон ҳисоб-фактураларни мажбурий киритдик. Ҳозир тўлиқ барча ҳисоб-фактуралар электрон тақдим этилади. Шунинг ўзи иқтисодиётни рақамлаштириш ва корхоналарни тўғри ҳамда қонуний ишлашига дастлабки қадам бўлди.

    2023 йилда электрон юк хатлари ва транспортда ташилувчи ҳужжатларни ҳам электронлаштирмоқчимиз. Бунинг натижасида ҚҚС бўйича 2 триллион сўм, фойда солиғи бўйича 2 триллион сўм ва умуман олганда, 6,5 триллион сўмга яқин қўшимча маблағлар солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ундириш чоралари кўрилади. Албатта, бу режалар амалга ошса, давлат бюджети тушумлари барқарор бўлади.

    Мубин Мирзаев

    Мубин Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    «Норасмий ишловчилар фаолияти легаллаштирилади»

    Ишчи ўринларини легаллаштириш бизда 2023 йил учун белгилаб олинган муҳим йўналишлардан бири. Аҳолига янги иш ўринларини яратиб, уларга муносиб даромад олишини таъминлашимиз лозим.

    Барча иш ўринларини солиқ органларига ҳисобга қўйиш, шартнома асосида ишлайдиганларни рўйхатга олиб, уларни тўлақонли қонуний ишлашини таъминлашни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

    Ишлайдиган ходимларини солиқ органларида ҳисобга қўйиши ва ҳисобини юритиш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик қиламиз. Уларни рағбатлантириш механизмларини ҳам ўйлаб кўришимиз керак. Тадбиркорлар ўзларида ишлайдиган ходимларни тўлақонли легал ишлайдиган тизимни яратамиз.

    Ҳозир 14 миллион нафардан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Шундан иш ҳақи ва даромад оладиганлари етти миллион, мигрантлар уч миллиондан ортиқни ташкил этади. Биз қолган 4 миллион киши фаолиятини легаллаштиришимиз керак. Уларни пенсия ёшига етганда пенсия олишларини, тиббиёт ва бошқа хизматлардан тўлақонли фойдаланишлари учун солиқ органларидан солиқ тўловчи ҳисобида рўйхатдан ўтказишимиз лозим.

    Албатта, барча ишчи-ходимлар фаолиятини бир кунда легаллаштириб бўлмайди. Масалани тадбиркорларга тушунтириб, уларнинг иқтисодий саводхонлигини ошириш орқали босқичма-босқич легаллаштирса бўлади. Бунинг учун жамоатчилик назорати ҳам жуда кучли бўлиши керак. Одамлар ишладими меҳнатига яраша иш ҳақи олиши зарур. Қонуний ишлашга шарт-шароит яратиб, уларнинг имкониятини кенгайтириш керак.

    Ҳозирда тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишлари кетмоқда. Бу ҳам ходимларга легал ишлаш имконини яратади. Ходим легал ишласа, келгусида тиббий суғурта хизматидан бемалол фойдаланиши мумкин. Мана шунга ўхшаш имкониятлар ярацак, улар ҳам легал ишлашга ҳаракат қилади.

    27.12.2022, 22:59   Изоҳ (0)   39939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда эркак ярим тунда дорихоначини калтаклади (видео)

    27.12.2022, 22:41

    Ўзбекистонда Қатар элчихонаси очилади

    27.12.2022, 22:39

    “Мазкур маълумотни вилоят тиббиёт ходимлари вазирликдан яширган” — Беҳзод Мусаев

    27.12.2022, 22:37

    ДХХ “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди

    27.12.2022, 22:01

    «Давлат бюджети тақчил бўлса-да, ижтимоий йўналишларга маблағ ажратишга устувор аҳамият қаратилмоқда» — Сенат раиси 

    27.12.2022, 21:56

    Халқ таълими вазири жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовда 100 баллик натижалар қайд этилди

    27.12.2022, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.