Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 110 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ABC news хабар берди.
Мамлакатнинг шимолида ва Япония денгизи қирғоқлари бўйлаб ғарбда 17 декабрдан бери қор ёғмоқда. 26 декабрга келиб, Ямагата префектурасида қор қалинлиги 169 сантиметрни ташкил қилган.
Одамларнинг ўлими ва жароҳатланишининг аксарияти уй томларидаги қорни тозалаш пайтида юз берган. Қор ёғиши электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган. Ҳозиргача Ниигата префектурасида 1000 га яқин уй кетма-кет тўққизинчи кун электр таъминотисиз қолмоқда.
АҚШ бўйлаб давом этаётган қор бўрони оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ қурбонлар 24 кишини ташкил қилганди. Бундан ташқари, мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ узилишлар бошланди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 500 мингдан ортиқ аҳоли электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бошидан кечирмоқда, шуларнинг ярмидан кўпи — шарқий Мен штати аҳолисидир.
Изоҳ (0)