Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар 2-кичик даҳада трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққани тўғрисида видеохабар тарқалди. "Ҳудудий электр тармоқлари» Андижон ҳудудий филиали ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси томонидан 2-кичик даҳада жойлашган 155-сонли трансформатор пунктида 25 декабрь куни соат 20:50 атрофида носоз трансформатор ўрнига заҳирадаги трансформатор пунктига алмаштирилиб ишга туширилаётган бўлган.
Шу пайтда трансформаторнинг 0,4 кВ томонидаги ажраткичда(рубилник) қисқа туташув юз бериши оқибатида фавқулодда ўчган. Бунинг натижасида 6 та кўп қаватли уйларда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган.
«Ҳозирда тезкор чиқиш бригадаси томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. Тез фурсат ичида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларида электр таъминоти тўлиқ тикланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)