Қамчиқ довонида контрабандачилар пиротехника воситаларини ширинлик қутиларида яшириб олиб ўтмоқчи бўлди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, 24 декабрь куни соат 15:00 ларда Қамчиқ довонида жойлашган «Наманган» ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган Nexia ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида, ширинлик қутиларига солинган пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.
Мавзуга доир: Пиротехника савдоси билан шуғулланувчилар бунинг оқибатида содир бўладиган гуноҳга ҳам шерикдир — Мусулмонлар идораси
Изоҳ (0)