Наманганда банк ходимлари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда пулларни ўзлаштирди, деб хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси (стажёр) О.А. биргаликда амалга оширгани аниқланган.
Жиноятчилар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштиргани маълум бўлган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)