Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тез ёрдам машинаси Tracker’га урилиб, ағдарилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, воқеа 26 декабрь куни соат 02:20 ларда Себзор кўчасида юз берган. 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. Форд русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилиб, ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)