Хитой ҳарбий-денгиз кучлари бошқа қўшин турлари билан биргаликда Тайван ороли қирғоқларида патруль хизмати ва отишма машқларини ўтказди. Бу ҳақда Guancha хабар берди.
Отишма ва қўшма зарбалар иштирокидаги ҳарбий машғулотлар 25 декабрь куни бўлиб ўтган. Хитой армиясининг расмий вакили Ши I машғулотларни »АҚШ ва Тайваннинг кучайган провокацияларига Хитойнинг қатъий жавоби» деб атади. У Хитой жанговар қўмондонлигининг Шарқий зонаси мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай чора-тадбирларни қўллашини таъкидлади.
Аввалроқ Тайван ташқи ишлар вазири Жозеф Ву Хитой етакчиси Си Цзиньпин қайта сайланганидан кейин Тайванга ҳужум қилиш учун янги баҳоналар топишга тайёрланаётганини айтганди. Унинг фикрича, бунда Пекин киберҳужумлардан фойдаланади, шунингдек, оролни халқаро миқёсда изоляция қилишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиради.
Ўз навбатида, Хитой ТИВ АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланган мамлакатнинг 2023 йилга мўлжалланган мудофаа бюджети «ягона Хитой» тамойили ва давлатлар ўртасидаги қатор келишувларга зид эканлигини маълум қилганди. Вазирлик Вашингтонни исёнкор оролдан «Хитойни ушлаб туриш» учун фойдаланишни тўхтатишга чақирган.
Изоҳ (0)