• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Истеъфога чиқишни эълон қилган Горбачёв, Чарли Чаплин тобутининг ўғирланиши ва Афғонистонда ҳалокатга учраган совет қўшинлари. Кун хронологиясида 25 декабрь

    25 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан истеъфога чиқишини эълон қилган Михаил Горбачёв, совет ҳарбийлари бўлган самолётнинг Афғонистондаги ҳалокати ҳамда Чарли Чаплин тобутининг ўғирлаб кетилишига оид фактлар ўрин олган.

    Истеъфога чиқишини эълон қилган Горбачёв

    1991 йил 25 декабрь куни Михаил Горбачёв Россия Марказий телевидениеси орқали истеъфога чиқишини эълон қилганди. Соат 19:38 да Кремлда қизил байроқ туширилган ва СССР ўз мавжудлигини тўлиқ якунлаган.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    «Ҳурматли юртдошлар! Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилиши муносабати билан мен СССР президенти лавозимидаги фаолиятимни якунлайман», — дея бошланади Горбачёвнинг телемурожаати.

    Бундан икки кун олдин Кремлда Михаил Горбачёв ва Борис Ельцин ўртасида ўтказилган учрашув қарийб 10 соат давом этганди. Унда ҳокимятнинг иттифоқ раҳбарида Россиянинг бўлажак президентига ўтишига оид техник жараёнлар муҳокама қилинган. Хусусан, етакчилар 25 декабрь куни Ельцинга ядровий кодлар топширилишига келишиб олган. Бундан ташқари, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси архиви ҳамда СССР президентининг шахсий архиви ҳақида ҳам гап бўлган.

    Етакчилар Горбачёвнинг истеъфоси шартларига келишиб олган: унга нафақа тайинлаш, ҳовли-жой, автотранспорт, қўриқчи, «Гобачёв» фонди учун бино тақдим этишга келишилган. СССР президенти ярим йил ичида Россия ҳукуматини танқид қилмаслик мажбуриятини олган.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

     

    1991 йил 25 декабрь куни соат 17:00 да Михаил Горбачёв икки киши билан телефон орқали мулоқот қилган: АҚШ презденти Жорж Буш ва Германия ташқи ишлар вазири Ганс-Дитрих Геншер билан.

    Буш билан суҳбатда Горбачёв, икки соатдан кейин СССР президентлигидан кетиш бўйича баёнот беришини айтган ва Ғарб давлатлари МДҲ ва Россияни қўллаб-қувватлашига умид билдирган. Бундан ташқари, Михаил Горбачёв АҚШ президентига ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқини Борис Ельцинга топшираётганини айтган. «Шундай экан Рождествони хотиржам нишонлашингиз, кечаси тинч ухлашингиз мумкин. Менга келадиган бўлсак, тайгада яширинаман. Мен сиёсат ва жамият ҳаётида қоламан», — деган Горбачёв.

    Соат 19:00 ларда совет президенти ўзидан СССР Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони ваколатларини ечиш ва СССР президенти ҳузуридаги Мудофаа кенгашининг тугатилиши тўғрисидаги қарорни имзолаган.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    Шундан кейин Горбачёв Марказий телевидение орқали тўғридан-тўғри чиқиш қилиб, СССР президентлиги лавозимидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган. «Мен халқлар мустақиллиги, республикалар суверенитети учун, шу билан бирга, иттифоқ давлатлари, мамлакат яхлитлиги йўлида қатъий турдим. Воқеалар бошқа йўлдан кетди. Мамлакатни парчалаш ва давлатни ажратиш тўғрисидаги чизиқ устунлик қилди, мен бунга қўшила олмайман», — деган у.

    У СССРни тугатиш тўғрисидаги қарор «халқ иродаси» инобатга олинмай қабул қилинганидан афсусда эканини билдирган. Бироқ шу ондаёқ Олмаота битими «жамиятда ҳақиқий келишувга олиб келиши, инқироздан чиқишни енгиллаштириши» учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилган.

    Соат 19:38 да, Горбачёвнинг телевизион мурожаати ҳали тугамай туриб, Москва Кремли флагштокидан СССР давлат байроғи туширилган ва Россия давлат байроғи кўтарилган. Телемурожаатдан кейин Горбачёв Американинг CNN телеканалига берган қисқа интервьюсида «ядровий чамадон»ни Борис Ельцинга беришга тайёрланаётганини айтган. Аммо Россия президенти учрашувга келмаган, чунки Горбачёвнинг телевидение орқали чиқиши мазмунидан норози эди.

    Ельцин ядровий кодларни собиқ СССР президентининг кабинетида қабул қилишни истамаган ва ушбу жараённи Кремлнинг бошқа «нейтрал ҳудудида» — Екатерина залида ўтказилишини таклиф қилган. Горбачёв ушбу вариантга рози бўлмаган ва «ядровий чамадон»ни СССР Қуролли Кучлари қўмондони маршал Евгений Шапошниковга берган.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    27 декабрь куни Горбачёв охирги марта Кремлдаги кабинетига келиб, ҳужжатларини олиб кетмоқчи ва япон журналистлари билан учрашмоқчи бўлади. Аммо буни амалга ошира олмайди — кабинетни Борис Ельцин эгаллаб бўлган эди.

    СССР президенти фаолиятининг якунланиши бўйича ҳеч қандай расмий тадбир ташкил этилмаган. 25 декабрь кечқурун Кремль меҳмонхонасида Горбачёвга яқин бўлган бир неча киши иштирокида кечки овқат ташкил этилган.

    Совет қўшинларини олиб кетаётган самолётнинг Афғонистондаги ҳалокати

    1979 йил 25 декабрь куни Кобулда СССР Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли «Ил-76М» самолёти ҳалокатга учраган эди. Ноқулай об-ҳаво шароитидаги парвоз вақтида ҳаво кемаси йўналишдан адашиб кетган ва тоғ қиррасига урилиб, иккига бўлиниб кетган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳодиса оқибатида самолёт фюзеляжи дарага тушиб кетиб, парчаланган. Фожиа 67 кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Ҳалокат совет қўшинларини Афғонистонга киритиш вақтида юз берган эди — бу СССР Ҳарбий-ҳаво кучларҳисоби мазкур урушдаги биринчи йўқотиши ҳисобланади.

    Совет Иттифоқи Афғонистон ҳудудига қўшинларини айнан шу кунда бошлаган эди. Бунга тайёргарлик бир неча кун давом этган, жумладан, ой ўртасида ҳарбий-транспорт авиациясининг самолётлари Туркистон ҳарбий округидаги аэродромларга жойлаштирилган.

    СССР—Афғонистон чегарасини кесиб ўтиш бўйича буйруқ соат 15:00 да берилган, маҳаллий вақт билан соат 18:00 да ҳарбий-транспорт самолётлари Кобул ва Баграм аэродромларида десантларни ташлашни бошлаган.

    Мазкур ҳаво кўпригида бошқалар қатори 86036 борти ҳам иштирок этган — унинг ичида 350-парашют-десант полкининг муҳандислар бўлинмаси, шунингдек, иккита «Урал-375» автомобили, ўқ-дорилар бўлган. Тайёргарлик шошилинчда амалга оширилган ва экипаж парвозни «асабийлик» ҳолатида амалга оширган. 86036 борти Туркманистоннинг Мари шаҳрида ҳавога кўтарилган ва учлик таркибида Афғонистонга йўл олган.

     

    Қўшинларни ҳаво орқали ташиш жадал суръатларда амалга оширилган. Зимистон ва қор ёғаётганига қарамай, «Ил-76» бир неча дақиқа фарқ билан белгиланган жойга етиб келаётганди. Аммо кўп ўтмай Баграм авиабазаси ҳисоб бўйича самолёт ҳамон етиб келмагнаини маълум қилади.

    Мари аэродромидагилар эса ҳаво кемаси учиб кетганини билдирган. Қолган самолётларнинг экипажлари билан боғланилган ва саккизинчи самолёт экипажи қўниш вақтида у қоронғуликда чақнашни кўрганини айтган. Бу «Ил-76» ҳалокатга учраганини англатар эди.

    30 декабрь куни «Ми-8» вертолётидан ҳалокат жойи аниқлангани бўйича ҳисобот берилган — Кобулдан 4269,36 метр баландликда. Қўниш схемасидан четга чиқиб кетган самолёт соат 19:33 да тоғ қиррасига урилиб, иккига бўлиниб кетганди. Ҳаво кемасининг бортида бўлган барча ҳалок бўлган. Бу ўша вақтда «Ил-76» билан содир бўлган энг йирик авиаҳалокат эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1 январь куни соат 10:30 қидирув экспедицияс учувчиларнинг жасадлари бўлган фюзеляжнинг олд қисми топилганини маълум қиглан. Десантчилар, техника ва қуролланиш бўлган фюзеляжнинг қолган қисми дарага етиб бориш қийин бўлган даражага тушиб кетганди. Улар фақатгина 2005 йилга келиб топилган.

    Чарли Чаплин тобутининг ўғирланиши

    Чарли Чаплин юмор қироли ва пародия устаси эди. У томошабинларни бой рэпертуарлари билан хушнуд эта олиш билан бирга, бошқа қизиқчиларнинг ҳазиллари устидан кула олган. Аммо Чаплин вафотидан кейин тобутининг ўғирлаб кетилишини қандай баҳолаган бўларди.

    Фото: Винтаг

    Фото: Винтаг

    Чаплин 1977 йил 25 декабрь куни кечқурун уйқусида вафот этган. У 88 ёшга тўлган эди. Дунёга машҳур актёр Швейцариянинг Корсо-сюр-Веве шаҳарчасидаги маҳаллий қабристонга дафн этилган. Ушбу шаҳарчада Чаплин охирги 25 йилдан буён рафиқаси ва фарзандлари билан яшаб келаётганди.

    Орадан икки ой ўтгач, 1978 йилнинг баҳори бошида қабристон қўрқичиси марҳумнинг бевасига ақл бовар қилмас янгиликни айтади: артист кўмилган жой бўшаб қолган ва тобут олиб кетилган эди.

    Чаплиннинг ҳисоби бўйича тўртинчи рафиқаси Уне ОНил ва уларнинг саккиз нафар фарзандига қўнғироқлар бўлиб, пул талаб қилган. Жиноятчи актёрнинг қолдиқлари учун 600 минг доллар сўраган, бева аёл эса мутлақо рад жавобини берган. Аёл ўзининг ушбу қарорини агарда турмуш ўртоғи тирик бўлганида пул тўлаш бўйича бундай фикрни «ичакни узадиган кулгили воқеа», деб ҳисоблаган бўлишини айтган.

    Фото: Винтаг

    Фото: Винтаг

    Кимлигини ошкор этмаган абонент марҳумнинг бошқа оила аъзоларига бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқиб, сўраган пуллари миқдорини мунтазам тушириб борган.

     

    Полиция ҳам қўлини қовуштириб ўтирмаган ва қўнғироқларни кузатиш орқали жиноятчи фойдаланаётган шаҳар телефонини аниқлаган. Яқин атрофдаги барча телефон будкалари кузатувга олинган — жиноятчи марҳумнинг қариндошларига яна қўнғироқ қилмоқчи бўлганида ушланиши керак эди.

    Ҳаммаси режадагидек амалга ошган. Орадан 5 ҳафта ўтгач, тобут ўғриси қўлга олинган. Аввалига полтися польшалик 25 ёшли Роман Вардасни ушлаган, у биринчи сўроқдаёқ шериги — болгариялик муҳожир Ганчо Ганаевни сотган.

    Ўғрилар жиноятни амалга ошириш ғоясини газетадан ўқиб олган, унда Италияда шу каби ҳолат ёритилганди. Тўғри, ҳамтовоқлар янгилик киритиб, ўғриликни тобутни олиб қочмасдан амалга оширишни ўйлаган. Улар тобуйни ярим метр чуқурроққа кўмиб, пул мукофотини олгандан кейин ўз найрангларини шунчаки айтиб қутилмоқчи бўлган.

    Фото: Винтаг

    Фото: Винтаг

    Аммо жиноят содир этилган кечада шаррос ёмғир қуйган ва улар ёғочдан ишланган тобутни чиқариб олиб, уни яшириш учун аравача қидиришга мажбур бўлган. Кавлаб олинган тобут қабристонда 15 километр, Чаплин оиласининг уйидан 1 километр узоқликдаги буғдой даласига яширинган. Полициячилар машҳур актёрнинг қолдиқларини шу ердан топганди.

    Декабрь ойида мазкур жиноят ташкилотчиси Вардас 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган, Ганаев эса шартли рависда 1,5 йилга қамалган. Маълумотларга кўра, улар ўз ҳаракатидан пушаймон бўлиб Унига мактуб ёзган. Охир-оқибат аёл уларни кечирган.

    Фото: Винтаг

    Фото: Винтаг

    Чарли Чаплинни қайта дафн этиш жараёни 17 майда амалга оширилган ва бу сафар қабр бетонлаб ташланган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

     

    Мавзуга доир: Перуда самолёт ҳалокатидан кейин омон қолган ягона қиз, Ку-клукс-кланнинг ташкил этилиши ва Парижга учаётган самолётни эгаллаган террорчилар. Кун хронологиясида 24 декабрь

     

    25.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   47141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўн қурбон, элликдан ортиқ ярадор: Россиянинг Херсонга янги ҳужуми оқибатлари (фото)

    25.12.2022, 08:53

    «Роскосмос» ХКС экипажини қутқариш режасини тузмоқда

    25.12.2022, 08:38

    Bloomberg бутун дунё миллиардерларининг «яхталар базми» қаерда бўлиб ўтаётганини ошкор қилди

    24.12.2022, 20:45

    Путинга ҳарбий операция ҳақида нотўғри маълумотлар берилаётгани рад этилди

    24.12.2022, 15:02

    АҚШда қор бўрони оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди (видео)

    24.12.2022, 12:23

    Байден 847 млрд долларлик мудофаа бюджетини имзолади

    24.12.2022, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.