Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 18 декабрь куни Cobalt ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматига кўра, У.Т. бошқарувидаги Lacetti йўл четидан орқага ҳаракатланаётган М.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси У.Т., Cobalt ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси — 2011 йилда туғилган М.М. олган тан жароҳатлари оқибатида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ йўловчи М.М. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)