Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари уйдан сейфни ўғирлаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, декабрь ойида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Ф.Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли М.А. (аёл) ва 34 ёшли М.К. (аёл) аниқланиб, қўлга олинди.
Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, хоналардан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7 минг доллар ва жами 90 минг долларлик тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)