• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Бразилия тажрибаси таҳлил қилинди

    Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Бразилия тажрибаси таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бразилиянинг макроиқтисодий кўрсаткичлари 1980 йилларда амалга оширилган ислоҳотларгача бўлган даврда иқтисодий ўсишнинг паст кўрсаткичлари, инфляциянинг юқори даражаси ва бюджет-солиқ сиёсатидаги беқарорлик билан тавсифланар эди.

    Хусусан, иқтисодий ўсиш ўртача 3 фоизни, инфляция даражаси эса 272 фоизни ташкил қилаётган эди. Фискал сиёсат кенгаювчи шаклда юритилиб, мазкур даврда бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан ўртача 5 фоизни ташкил этган бўлса, 1989 йилга келиб 7 фоизни ташкил этди.

    Заиф фискал сиёсат туфайли соф давлат қарзи 1981 йилдаги ЯИМга нисбатан 24 фоиздан 1989 йилда 40 фоизгача кўтарилди. Натижада, мазкур салбий вазият ҳукумат идораларининг импортни чекловчи сиёсатдан воз кечишга ва иқтисодиётни либераллаштириш учун жиддий қадамлар ташлашга ундади.

    Энергетика соҳасини хусусийлаштириш ҳукумат томонидан амалга оширилган асосий ислоҳотлардан бири бўлди. Бу ислоҳотнинг жозибадорлиги қуйидаги асосий учта сабаб билан изоҳланади:

    Биринчидан, ушбу секторнинг активларини хусусийлаштириш мамлакат ғазначилиги учун даромадларнинг ошишига олиб келди ҳамда ҳукумат олдидаги қарзларни ҳисобдан ўчиришга хизмат қилди. 1993 йилда электр энергияси ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан олинган ташқи қарзлар Бразилия жами ташқи қарзининг деярли 25 фоизини ташкил этди.

    Иккинчидан, давлатга қарашли электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларни сотиш ҳукумат томонидан олинган давлат миқёсидаги қарзларнинг катта қисмини тўлаш имкониятини берди.

    Учинчидан, ҳукумат электр энергияси учун ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида зарур объектларга сармоя киритиш учун етарли миқдордаги капитални мустақил равишда жалб қилиш қийинчилик туғдиради деб ҳисоблади. Шунинг учун 1990 йилларда электр энергиясига киритилган инвестициялар ўтган ўн йилга нисбатан деярли тенг ярмига камайди.

    Хусусийлаштиришга туртки берадиган соҳага хос бошқа омиллар

    Ушбу омилларга қуйидагилар киради:

    • пудратчилар орасида картеллар мавжудлиги қурилиш харажатларини ошириб юборади;
    • ортиқча бандлик;
    • бутун тизим бўйлаб энергия қувватидаги йўқотишлар.

    Шунингдек, хусусий сектордаги компаниялар ўрнатадиган тариф тизимлари харажатларни яхшироқ акс эттира бошлади.

    Электр энергияси нархи бўйича ислоҳотлар

    Соҳани хусусийлаштириш бўйича умумий режага кўра мавжуд активларнинг деярли ҳаммасини хусусийлаштириш белгиланди. Хусусийлаштиришдаги чекловларни олиб ташлаш учун 1993 йилда ягона миллий тарифлар ва капитал даромадининг 10 фоизлик мажбурий ставкаси талаблари бекор қилинди.

    Нархлар борасида ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Электр энергетикаси соҳасида нарх белгилаш тизимининг шаффофлигини ошириш учун 1998 йилда электр энергетикаси секторининг мустақиллигини таъминловчи қонун қабул қилинди.

    Давлат электр энергетикаси тармоғини хусусийлаштириш жараёнини энергияни тақсимловчи компаниялар билан бошлашга қарор қилди. Бунга ундаган асосий сабаблардан бири бу жараёнлар орқали маҳсулдорликни сезиларли даражада ошириш мумкинлигидир.

    Бундан ташқари, ушбу компаниялардаги молиявий муаммолар бутун секторга ўз таъсирини ўтказди. Чунки молиявий ночор тақсимловчи компаниялар электр энергиясини ишлаб чиқарувчи компанияларга тўлов қилишда муаммоларга учради.

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Дистрибютор компанияларнинг молиявий аҳволини тузатиш ва уларни кредитга лаёқатли харидорларга айлантириш энергия ишлаб чиқариш секторига ижобий таъсир кўрсатди ва ушбу активларни хусусийлаштиришга йўл очишга ёрдам берди.

    Хусусийлаштириш дастури 1993 йилдан 2003 йилгача бўлган 10 йил давомида амалга оширилди ва кўплаб хусусий компаниялар рақобатга киришадиган рақобат муҳити мавжуд бозорнинг шаклланишига олиб келди.

    Электр энергиясини тарқатиш сектори бир қатор монопол лицензиялар остида хусусийлаштирилди, аммо вақт ўтиши билан охирги фойдаланувчилар тармоққа учинчи томон сифатида кириши мумкин эди ва бу жараёнлар мазкур саноатни тартибга солувчи қонунчилик билан мустаҳкамланди.

    1993 йилдаги ислоҳотлар фискал сиёсат нуқтаи назардан субсидияларни бекор қилишда муваффақиятли амалга оширилди. Бироқ, соҳани хусусийлаштириш кучли меъёрий-ҳуқуқий база билан қўллаб-қувватланмади. Бу эса инвестиция киритиш учун ноаниқлик муҳитига ва баъзи энергияни тарқатиш линиялари қурилиши тўхтаб қолишига олиб келди.

    Электр энергияси ишлаб чиқаришда инвестицияларнинг етишмаслиги 2001 йилдаги қурғоқчилик билан биргаликда Бразилия гидроэнергетика захираларининг жиддий даражада сарфланиб камайишига олиб келди.

    Мамлакатда улкан энергия инқирози юз беришининг олдини олиш мақсадида ҳукумат энергия ишлаб чиқарувчиларни истеъмолчиларга белгиланган лимитда энергия бериш тартибини жорий қилди ва бўладиган йўқотишларни қоплаш учун тариф ставкаларини оширишга рухсат берди.

    Бразилияда электр энергияси бозоридаги ислоҳотлар кўп жиҳатдан муваффақиятли амалга оширилди. Ислоҳотлар натижасида соҳага берилган давлат субсидиялари бекор қилинди, тарифларни ошириш сиёсати якунига етказилди (деплотизация қилинди), электр энергияси ишлаб чиқаришни кенгайтиришни кафолатлади (2001 йилдан кейин) ва электр тармоқлари компанияларининг ташқи қарз билан боғлиқ заифлашуви даражаси камайди.

    Мота (2003) электр энергетика секторини хусусийлаштиришнинг таклиф сифати ва харажатларга таъсирини баҳолади ва харажатларни пасайтириш натижасида самарадорликнинг сезиларли даражада ошганлигини аниқлади.

    1994 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда ходимлар сонини икки баробарга қисқартириш ҳисобига харажатларни камайтиришга эришилди. Хусусийлаштиришнинг сифатга таъсири — энергия таъминоти хавфсизлиги ва етарли энергия ишлаб чиқариш жараёни яхшиланди.

    Ислоҳотнинг салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари

    Соҳада эркинлаштириш амалга оширилгандан кейин ҳам, ҳудудий корсс-субсидиялар (ижтимоий ёрдамга муҳтож айрим ҳудудлар учун мақсадли молиявий кўмак) сақлаб қолинди.

    1993 йилда сиёсий жиҳатдан муҳим минтақа бўлган Амазониянинг самарасиз иссиқлик электр станциялари учун ёқилғи етказиб беришни субсидиялаш жорий этилди ва у узоқ вақтгача сақланиб қолди.

    1995 йилда кам даромадли уй хўжаликлари учун электр энергиясини паст тарифларда етказиш тўғрисидаги қонун тасдиқланди.

    2003 йилда ҳукумат томонидан 10 миллион қишлоқ аҳолисини бепул электр энергияси билан молиялаштириш дастурини жорий қилинди, бундаги харажатлар электр энергияси тарифлари бўйича йиғимлар ҳисобидан молиялаштирилади.

    Олинган асосий сабоқлар

    Макроиқтисодий номутаносибликларни тузатишнинг зарурати шу каби ислоҳотларни ўтказишга туртки бериши мумкин. 1980 йиллардаги Бразилиянинг паст иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, гиперинфляция ва юқори ташқи қарз юки сиёсатчиларни амалий чоралар ишлаб чиқишга ва субсидия ислоҳотини ушбу номутаносибликларга нисбатан курашиш воситасига айлантиришга ундади.

    Инфляцияни жиловлаш учун электр энергияси нархларининг ошишини назорат қилиш фискал кўрсаткичларнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. 1980 йилларда шунга ўхшаш сиёсат юритилиши туфайли электр энергия секторида молиявий йўқотишларга, қарзларнинг тўпланишига ва инвестициялар етишмаслигига олиб келди.

    Ҳукумат обрўси ислоҳотларнинг муваффақиятли бўлиши имконини оширади. Масалан, президент Кардосо маъмурияти ўн йилдан ортиқ мунтазам давом этган гиперинфляцияни жиловлашга эришганидан сўнг, энергетика секторини либераллаштириш бўйича кун тартибида белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишга эришди.

    Мақсадли ижтимоий дастурлар субсидия ислоҳотига нисбатан қаршиликларни камайтириши ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга ёрдам бериши мумкин.

    Бу борада Бразилия кам таъминланган одамлар учун электр энергияси тарифларини пасайтириш сиёсати юритилди ва субсидиялар бўйича ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам берадиган шартли нақд пул ўтказмалари дастури қабул қилинди.

    Самарали меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантирмасдан электр энергияси компанияларини хусусийлаштириш салбий оқибатларни келтириб чиқариши ва одамларнинг энергия ислоҳотини қўллаб-қувватламаслигига олиб келиши мумкин.

    Бразилияда ўтказилган хусусийлаштириш жараёнининг дастлабки йилларида тушунарсиз қоидалар инвестицияларнинг камайишига ва 2001 йилда юз берган энергия инқирозига сабабчи бўлди.

    23.12.2022, 22:21   Изоҳ (0)   11220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда нархлар ошиши 1991 йилдан бери рекорд даражага етди

    23.12.2022, 12:32

    АҚШда ўртача умр кўриш рекорд даражада қисқарди. Дунё бўйича ҳам бу кўрсаткич пасаймоқда

    22.12.2022, 21:46

    Озиқ-овқат нархларига таъсир қилади: Ўзбекистоннинг жаҳон калийли ўғит бозоридаги имкониятлари қандай?

    22.12.2022, 21:22

    Молия вазирлигига 73,4 трлн, Халқ таълими вазирлигига 26,7 трлн сўм: Ўзбекистонда 2023 йилда давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши эълон қилинди

    22.12.2022, 14:48

    Ўзбекистон россияликлар янги йилда саёҳат қилувчи энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

    22.12.2022, 12:16

    Россия ва Эрон санкцияларни четлаб ўтиш учун янги савдо коридорини яратмоқда

    21.12.2022, 23:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун меҳмонхоналар ёқимли ҳид таратади ва уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Лайфстайл | 27 июн, 18:55

    Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширгани ҳақида: “Бу — келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қ...

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:33

    Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди

    Лайфстайл | 27 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:05

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.