• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Озиқ-овқат нархларига таъсир қилади: Ўзбекистоннинг жаҳон калийли ўғит бозоридаги имкониятлари қандай?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жаҳон калийли ўғит бозори ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги истиқболларини таҳлил қилди.

    Фото: Nutrien Ekonomics

    Фото: Nutrien Ekonomics

    Калий ўғитлари фосфор ва азотли ўғитлар билан бир қаторда ўсимликлар учун жуда муҳимдир. Таркибида калий бўлган ўғитлар калий рудаларидан олинади, улар табиат томонидан очиқ ҳолда қазиб олинади. Калийга бой тупроқда ўстирилган ўсимликлардан ҳосил бўлган мевалар одатда қишда анча яхши сақланади.

    Калийли ўғитлар ўсимлик учун аҳамияти жиҳатидан азот ва фосфор ўғитларидан кейин 3-ўринда туради. Тупроқдаги етарли миқдордаги калий салбий об-ҳаво таъсирининг сезиларли даражада заифлашишига ёрдам беради.

    Пахта, буғдой, арпа, шоли, картошка, қанд лавлаги, кунгабоқар, гречка, тариқ ва бошқа турдаги экинлар калийни истеъмол қилиш учун энг талабчан ҳисобланади.

    Ўрганишлар натижасида 1 тонна картошка етиштириш учун — 5,6 кг, 1 тонна помидор — 3,4 кг, 1 тонна пиёз — 3,6 кг, 1 тонна сабзи — 3 кг, 1 тонна полиз экинлари — 2 кг калий ўғитлари сарфланади.

    Кучли пайвандтагларда ўстирилган боғларда ҳар йили гектарига 120 кг азот, 60 кг фосфор ва 30 кг калий ўғити солинади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, қишлоқ хўжалиги экинларининг калийли ўғитларга илмий асосланган талаби соф ҳолда 313,6 минг тоннани, шундан суғориладиган майдонларда пахта ва ғалла экинлари талаби 173,4 минг тонна ёки умумий талабнинг 55 фоизини ташкил этади.

    Кузатишлар калийли ўғит солинган пахтазорнинг 1 гектаридан ҳосилдорлик 7-8 ва ғаллада 14-15 центнергача ошганини кўрсатган. 

    Сабзавот ва мева экинларида калий хлориддан фойдаланганда меваларнинг ҳосилдорлиги кескин ортади. Уларнинг таъми, сифати, хушбўйлиги ва сақланиш сифати яхшиланади. Картошкада илдиз меваларидаги крахмал миқдори ортади. Қанд лавлаги илдизларида қанд миқдори, мева ва резавор меваларда С витамини кўпаяди.

    Жаҳон калий ўғитлари бозори

    Дунёда аҳоли сонининг кўпайиши ва экин майдонларининг қисқариши минерал ўғитларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади, бу эса ушбу маҳсулот нархи ўсишининг етакчи омилларидан биридир.

    Фото: «Review.uz»

    Фото: «Review.uz»

    Ҳозирги вақтда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича Хитой (жаҳон бозорининг 30 фоиздан ортиғи), АҚШ (13 фоиз), Россия (12 фоиз), Ҳиндистон (10 фоиз) ва Канада (9 фоиз) етакчи давлатлар ҳисобланади. 

    Минерал ўғитлар жаҳон бозори азотли, фосфорли ва калийли ўғитларнинг 3 та асосий сегментини ўз ичига олади. Жаҳон бозорида азотли ўғитларнинг улуши — 56 фоиз, фосфор — 24 фоиз ва калий — 20 фоизни ташкил қилади.

    Калийли ўғитларни экспорт қилиш бўйича биринчи учлик мамлакатлар — Канада (38 фоиз), Россия (24 фоиз) ва Белоруссиядир (10фоиз). Глобал калий ўғитлари экспортининг 70 фоиздан ортиғи ушбу давлатлар ҳиссасига тўғри келган.

    АҚШ (16,6 фоиз), Бразилия (16,4 фоиз), Хитой (12,4 фоиз), Ҳиндистон (9,04 фоиз), Индонезия (4,52 фоиз) калийли ўғитларни импорт қилувчи асосий мамлакатлардир. Дунё бўйича калий ўғитлари импортининг 50 фоиздан кўп қисми ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. 

    2021 йилда калий ўғитлар бозори 28,53 млрд долларни ташкил қилган бўлиб, 2026 йилга бориб ушбу кўрсаткич 35,29 млрд долларга етиши кутилмоқда. Ўтган йили дунё бўйича ишлаб чиқарилган калий маҳсулотлари ҳажми 69,2 млн тоннага тенг бўлган. 

    Шунингдек, калийга бўлган талаб 6,2 фоиз ёки 2,2 млн тоннага ошиб, 38,5 млн тоннага етди. Бундан ташқари, 2022—2023 ва 2025—2026 йиллар оралиғида глобал калий учун талабнинг ўсиш суръатлари ҳам юқори бўлиши ва умумий кўрсаткич 41,2 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

    Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги истиқболлари

    Ўзбекистон минерал ўғитларни ҳам экспорт, ҳам импорт қилувчи мамлакат ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш ҳам, минерал ўғитларни жаҳон бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш имкониятлари ҳам жаҳон бозоридаги вазиятга боғлиқ.

    2021 йил якунига кўра Ўзбекистонда соф ҳолда жами 1,5 млн тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилган, шундан азотли ўғитлар — 1,2 млн тонна, калийли ўғитлар — 197,4 минг тонна, фосфорли ўғитлар — 139,9 минг тонна.

    Ўзбекистондаги энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлардан бири Деҳқонобод калий заводи бўлиб, 2021 йил якуни билан ушбу заводда 600,2 млрд сўмлик минерал ўғитлар ишлаб чиқарилган ва 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 1,9 фоизни ташкил қилган. 

    Шунингдек, соф ҳолда 197,4 минг тонна калийли минерал ўғитлар ишлаб чиқарилган бўлиб, режага нисбатан 91,4 фоизга тенг бўлган.

    2021 йилда 48,8 млн долларлик калий хлорид экспорт қилиниб, режага нисбатан 125,1 фоизни ташкил қилган. 2021 йил якунларига кўра, ишлаб чиқарилаётган калий хлорид минерал ўғитининг 1 тоннаси учун ишлаб чиқариш таннархи 727 590 минг сўмни ташкил қилган.

    2022 йилнинг 1-ярим йиллик ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган калийли ўғитларнинг умумий ҳажми 86,6 минг тонна, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган ва 91,6 фоизга тенг.

    Сўнгги 2 йил ичида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, яъни Малайзия ва Индонезия Ўзбекистондан калийли ўғитлар экспортининг асосий қисмини эгаллаб олишди. Экспорт ҳажми Индонезияга 30,405 минг долларни, Малайзияга 2,908 минг долларни ташкил этди.

    Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил охирига келиб дунёда минерал ўғитлар нархи 70 фоизгача ошиши кутилмоқда. Агар нархлар кўтарилиши натижасида фермерлар ўғит сотиб олиш ҳажмини камайтирса, бу 2023 йилда ҳосил ҳажмининг камайишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолат эса дунёда озиқ-овқат нархларининг ошиши билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтиришга сабаб бўлади.

    22.12.2022, 21:22   Изоҳ (0)   12412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазирлигига 73,4 трлн, Халқ таълими вазирлигига 26,7 трлн сўм: Ўзбекистонда 2023 йилда давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши эълон қилинди

    22.12.2022, 14:48

    Ўзбекистон россияликлар янги йилда саёҳат қилувчи энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

    22.12.2022, 12:16

    Россия ва Эрон санкцияларни четлаб ўтиш учун янги савдо коридорини яратмоқда

    21.12.2022, 23:44

    Энг кўп картошка импорти: декабрда Ўзбекистон бозорларидаги вазият қандай ўзгармоқда?

    21.12.2022, 23:16

    Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми камайди, кўмир эса кўпайди

    21.12.2022, 02:05

    Ўзбекистондаги яшаш учун энг қулай ҳудудлар рейтинги тузилди

    21.12.2022, 01:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.