Россия ва Эрон Шарқий Европадан Ҳинд океанигача бўлган 3 минг км узунликдаги янги трансконтинентал савдо йўлини яратишга киришди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
«Лойиҳанинг мақсади — икки давлатнинг Каспий денгизидаги денгиз ва темир йўл тармоқлари орқали юкларни етказиб беришни тезлаштириш истаги бўлган», — деб ёзади агентлик
Шундай қилиб, Россия ва Эрон Ғарб санкцияларининг мамлакатлар иқтисодиёти ва савдо алоқаларига кўрсатаётган босимини камайтирмоқчи.
Bloomberg маълумотларига кўра, маршрутнинг шимолий нуқтаси Азов денгизида жойлашган.
Bloomberg томонидан тузилган кема кузатуви маълумотларига кўра, Россия ва Эроннинг ўнлаб кемалари, жумладан, санкцияларга дучор бўлган кемалари ҳам аллақачон йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти эксперти Мария Шагинага кўра, Россия ва Эрон ички савдо йўлаги яратиш учун 25 миллиард долларгача сармоя киритади.
7 декабрь куни Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалоли Москва ва Теҳрон тез орада кенг қамровли ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли шартнома имзолашини айтган.
Эрон президенти Иброҳим Раисий сўзларига кўра, «Шимол—Жануб транспорт коридорини ривожлантириш кун тартибида қолмоқда».
Изоҳ (0)