Вазирлар Маҳкамасининг 19 декабрдаги қарори билан Тошкентда Мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази қурилиши белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, марказ Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг умумий қиймати 12,5 млн доллар бўлган грант маблағлари ҳисобидан барпо этилади. Ўз навбатида, мазкур маблағлар ҳисобидан пойтахтда инновацион мактабгача таълим ташкилоти ҳам қурилиши режалаштирилган.
Ушбу икки объект биносини қуриш учун Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Нурафшон ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғида 1,6 гектар ер майдони ажратилади.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишини айтди
- «Ўзбекистонда сўнгги йилларда боғчалар сони 6 баробарга кўпайди, тарбиячи ва педагоглар сони 160 мингга етди» — президент
- Ўзбекистонда боғча ходимлари маошини ошириш таклифи ишлаб чиқилгани маълум бўлди
Изоҳ (0)