• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президент фармони нотўғри талқин қилинмоқда». Андижонлик фермерлар Жалақудуқ тумани ҳокимлигидан шикоят қилмоқда

    Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи бир гуруҳ фермерлар «Дарё»га мурожаат қилиб, 2021 йилда тендер танловлари орқали деҳқончилик қилиш учун ер майдони ютиб олганини, аммо тендер ғолибларига эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳоким қарори берилмаётганини, ҳокимлик бунга президент фармони тўсқинлик қилаётганини билдирганини айтмоқда.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Фотоколлаж: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мурожаатчилар билан суҳбатлашди.

    Айтилишича, туман ҳокимлиги фермерларга ерга эгалик ҳуқуқни берувчи қарор чиқарилмаётганини президентнинг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони йўл қўймаётгани билан изоҳлаган.

    «Жалақудуқ ҳаёти» газетасида тендерлар ўтказилиши ҳақида берилган эълондан сўнг ер олиш мақсадида туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳужжатларимни топширганман. Тендер босқичма–босқич ўтказилган. Шунда 41-лойиҳада энг юқори балл тўплаб ғолиб бўлганман. Бироқ қарор чиқариш арафасида комиссия аъзоларининг фикрлари ўзгариб қолди. Шундан сўнг бу ҳақда туман ҳокими қарорини чиқариб беришларини сўраб бир неча бор, ҳам оғзаки ҳам ёзма аризалар билан мурожаат қилганман. Лекин натижа бўлмаяпти. Икки йилдан буён ваъда устига ваъда беришяпти холос. Бу орада президент фармони билан ерлар онлайн аукцион орқали олинадиган бўлди. Ҳокимлик шу қарорни асос қилиб оляпти. Комиссия аъзоларининг айримлари бизнинг тендерни қайта ўтказишларини айтяпти, — дейди мурожаатчи.
    Мурожаатчи фермер туман ҳокими уларга «Ушбу тендер ҳақиқий. Буни тан оламан, ер сизларники», деган гапни айтганини билдирмоқда.
    Ҳокимнинг гапларига ишониб, йиллар давомида сув кўрмаган ерларга йирик миқдорда маблағ сарф қилиб сув чиқарганмиз. Лекин шу муддатгача ҳеч қандай натижа йўқлиги бор ишончимизнинг йўқолишига сабабчи бўляпти, — дейди Алишер Эргашев.
    Фермерлар Рустам Холматов, Акабек Нишонов, Ҳусниддин Элчибоевлар ҳам тендер орқали ер эгаларига айланган. Барчаси тендер комиссиясининг хулосасига ишониб, пул ва меҳнатини сарфлаган.
    Менга тегишли ер майдони 12,40 гектарни ташкил этади. Шундан 6 гектарига Эрон хандон пистаси кўчатларини экканмиз. Қолгани экин майдонига эса ҳали Ўзбекистонда етиштирилмаган цитрус мева кўчатларини экмоқчимиз. Бироқ тендер орқали ютиб олган еримиз учун орадан салкам икки йил ўтган бўлса-да, ҳалигача ҳоким қарори чиқарилмагани хафсаламизни пир қиляпти, — дейди Рустам Холматов.
    «Саидазимбек ерлари» фермер хўжалиги раҳбари Акабек Нишонов масъуллар ер қайта онлайн савдога қўйилишини айтиб, савдода такрорий қатнашишларини айтганини билдирмоқда.
    Ютиб олган ушбу еримизга 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф қилдик. Суғориш учун уч километр узоқликдан сув трубаларни тортиб келганмиз. Икки йил ичида бодом экиб, чиройли боғ яратдик. Энди раҳбарларнинг айтишича, бу ерлар қайтадан аукционга қўйилар экан. Аукционда ютолмасак меҳнатимизга куйиб қолмасмиканмиз, — дейди «Саидазимбек ерлари» фермер хўжалиги раҳбари Акабек Нишонов.
    Яна бир мурожаатчи Шаҳноза Ортиқованинг айтишича, ҳозирда фойдаланаётган ерига аслида 2008 йилдан буён эгалик қилиб келади. Бироқ 2020 йилдаги мақбуллаштириш даврида унга тегишли ер ҳокимлик заҳирасига олиниб, тендерга қўйилган. Тендерда шу ерни ютиб олган бўлса-да, ҳоким қарори чиқариб беришни пайсалга солмоқда.
    Ҳозирда фойдаланаётган еримизни 2008 йилда тендер орқали боғдорчилик йўналишида иш ташкил қиламиз деб ютиб олганмиз. Йиллар давомида бу ерларни обод қилдик. Энди фойдага кира бошлаганимизда фермер хўжаликлари оптимизация қилиниб бошқа фермерларнинг ерларига қўшилиб кетди. Улар билан чиқиша олмадик. Шунинг учун ўз хоҳишимиз билан ерни қайта ютиб олиш мақсадида тендерда қатнашдик ва ютиб олдик. Лекин ҳокимлик қарор чиқариб бермасдан сарсон қилаяпти, — дейди Шаҳноза Ортиқова.
    Насиба Сотволдиеванинг айтишича, қарор чиққунича фойдаланиб туриши лозим бўлган ердан фойдаланишга ҳокимликда ишлайдиган «Жамолиддин» исмли масъулнинг жиянлари қаршилик қилмоқда.

    2021 йилнинг апрель ойида ўтказилган тендер танловларида 3,5 гектар ерни ютиб олганман, аммо қарор йўқлиги учун у ерда ҳеч нарса қилолмаяпман.

    Сабаби туман ҳокимлигида ишлайдиган «Жамолиддин» деганларининг жиянлари ўз еримда деҳқончилик қилишимга қаршилик қилишмоқда. Чунки, ёнимда уларнинг ҳам ери бор. Наҳотки менда фойдаланиш ҳуқуқи бўлмаса. Бундан ҳокимнинг ҳам хабари бор. Лекин ҳеч ким бу масалани ҳал қилиб бермаяпти. Бири унга бор, бошқаси бунга бор дейди. Бу ишинг ҳал бўлади ёки бўлмайди дейдиган бирор киши йўқ. Судраб-судраб шу кунгача келяпмиз, — дейди Насиба Сотволдиева.

    Фермер Алишер Эргашевнинг таъкидлашича, у ҳоким қарори чиқартирилиб берилишини сўраб, Андижон вилояти маъмурий судига мурожаат қилган. Бироқ суд томонидан тендер танлови ҳужжатларининг маълум қисми тақдим этилмагани рўкач қилиниб, даъво аризаси рад этилган.
    Айни шу масала бўйича бормаган жойимиз, учрамаган одамимиз қолмади. Аммо бирорта ижобий натижа бўлмади. Аксинча, улар бизга ҳақиқатан ҳам тендерда ғолиб бўлганимизни, ердан бемалол фойдаланишимизни айтяпти. Қуруқ гаплар билан чекланиб қолишган. Ўзимизга тегишли ер майдонларида агротехник ишларни амалга оширдик, ерга ишлов бердик. Сув етиб бормаган жойларга катта миқдорда пул сарфлаб сув қудуқларини чиқардик. Лекин ҳалигача ҳокимият томонидан қарор чиқариб берилмади. Бу ҳолат икки йилдан буён давом этиб келмоқда. Адлия бўлими маслаҳати билан Маъмурий судга даъво аризаси киритдик. Суд ишимизни кўриб чиқиб керакли ҳужжатларнинг маълум қисмини тақдим этмаганлигимизни рўкач қилиб даъво аризамизни рад этди.

    78 нафар фермернинг қўлида тендерда ғолиб бўлганлиги ҳақидаги баённомалар бор. Тендернинг қонуний тартибда ўтганлигини прокуратура ҳам тасдиқлаганига қарамай негадир шу пайтгача ер учун тегишли қарор чиқариб бериш пайсалга солинмоқда, — дейди Алишер Эргашев.

    Фермер президент қарори нотўғри талқин қилинаётганини, ҳокимлик ўз манфаати йўлида бундан фойдаланаётганини таъкидламоқда.
    Президентимиз томонидан халқ манфаатлари кўзланиб чиқарилган фармон халққа қарши ишлатиляпти. Сизларга мурожаат қилганимизнинг сабаби ҳам мана — шу. Муаммонинг энг қизиқ томони мазкур тендер президент қарори чиқишидан икки ой аввал тўлиқ якунланган, натижалар аллақачон эълон қилинган эди. Ҳокимият томонидан тегишли қарорнинг чиқариб берилмаганига юқоридаги фармон сабаб қилиб кўрсатилиши мантиққа тўғри келмаяпти. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг яхши ишламаслиги ортидан биз каби оддий халқ жабр кўраётгани, асоссиз югур-югурлар билан икки йилдан буён сарсон бўлаётгани давлатимиз раҳбарига етиб борса, ўйлайманки, бизнинг муаммога ҳам ечим топилади. Биз чўлга айланиб улгурган ерларни обод қилиб оиламиз, Ватанимиз учун чин дилдан ишлаяпмиз. Ушбу ҳаракатларимизни қонунийлаштиришимизга эса маҳаллий ҳокимлик вакиллари имкон бермаяпти. Дардимизни кимдир эшитармикан?», — дейди Алишер Эргашев.
    «Дарё» мухбири мазкур масала юзасидан Жалақудуқ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумуталиб Позилов билан бир неча маротаба учрашишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳоким ўринбосари учрашишни ҳам, телефон қўнғироқларига жавоб беришни ҳам истамади. Ҳоким Ҳикматилло Латипов эса фармон сабабли тендер танлови натижалари бўйича қарор қабул қилиш кечикканлигини билдириб, фермерлар ўз ерларида бемалол ишлайверишини, муаммо тез орада ҳал бўлишини билдирди, холос.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.12.2022, 19:26   Изоҳ (0)   18197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда абитуриентлар янги ўқув йилида қайси фанлардан тест топшириши аниқ бўлди (рўйхат)

    21.12.2022, 19:07

    Тошкентда Ауди автомобили ёниб кетди (видео)

    21.12.2022, 18:28

    Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин

    21.12.2022, 18:01

    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди

    21.12.2022, 17:36

    Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

    21.12.2022, 17:32

    Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

    21.12.2022, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.