Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 21 декабрь куни Ауди автомобилида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Аниқланишича, соат 16:32 да туманнинг «Қозиробод» МФЙ ҳудудидан ўтган Кичик ҳалқа йўли кўчасида Ауди автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув ортидан содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)