Европа Иттифоқи давлатлари газ нархига чеклов ўрнатишни ёқлаб овоз берди. Чеклов 1 МВт/соат газ учун 180 еврони ташкил этади ва у 15 февралдан кучга киради. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Польшанинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонаси эришилган келишувни тасдиқлади.
Ҳужжатдан келиб чиқилса, чеклов дастлаб биржадан ташқари операцияларга нисбатан қўлланмайди.
Маълумотларга кўра, Чехия нарх чегарасини 220 еврога, фарқни эса 35 еврога туширишни таклиф қилган.
12 давлатдан иборат гуруҳ Чехия ҳукуматига бундай чекловларни қабул қилиб бўлмаслигини ва уларни сезиларли даражада камайтириш кераклигини айтган.
15 декабрь куни Европа Иттифоқи саммитида газ нархининг юқори чегараси бўйича келишувга эришилмади. Европа Иттифоқи мамлакатлари муҳокамани 19 декабрда давом эттириши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)