• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ярми ёпиладиган вазирлик ва идоралар, жонсиз парламент ва таълим йили — президент мурожаатномаси ҳақида мулоҳазалар

    Бугун, 20 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади. Мурожаатда бошқарув, парламент, суд, энергетика, таълим ва бошқа соҳаларда қилинадиган ўзгаришлар тўғрисида сўз борди. «Дарё» мухбири президент мурожаати бўйича тадбир иштирокчиларидан интервью олди.

    «Менга марказлашув кучайиб кетди деган гап ёқди»

    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов президентнинг давлат бошқаруви, парламент, коррупция ва таълим соҳаларида нималар ўзгариши зарурлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.

    Камолиддин Раббимов

    Камолиддин Раббимов
    Фото: «Дарё»

    «Ўзбек жамоатчилигида давлат бошқарув аппарати анча кенгайиб кетди, деган фикр мавжуд. Мажлисда 61 та вазирлик ва муассасалар сони 28 тага туширилади, дейилди. Ихчам ва самарадор бошқарув аппарати ҳақида кўп гапирилди. Президентнинг марказлашув кучайиб кетди, деган гапи менга жуда ҳам ёқди.

    Парламентнинг иккала палатасида ҳам сиёсий тафаккур шаклланиб бўлган. Бир қанчагина сенатор ва депутатлар вазиятни ижобий томонга ўзгартириб турибди. Кейинги сайловларга ҳам оз қолди. Ва унга алоҳида эътибор бериш керак. Ниҳоятда кучли, профессионал, эркин ва юқори малакали парламент бўлиши лозим.

    Таълим, бошқарув, инвестиция ва суд тизимларида коррупция мавжудлиги айтилди. Бу ижобий сигнал. Коррупцияни тизимли бир ўзанга солишга ҳаракат қилиняпти.

    Инсонга эътибор ва сифатли таълим ҳақида ҳам гапирилди. Бу мени хурсанд қилади. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳозиргидан икки баробарга ўсса, табиий барқарорлик бўлади. Бунинг учун инсон капиталига алоҳида эътибор берилиши керак. Сифатли таълим орқали жуда кенг миқёсдаги миллий бойлик яратиш мумкин. Баъзи мамлакатлар нефть ва газ ҳисобига бемалол кун кўради. Аммо биз газни экспорт қилсак, ўзимизни таъминлай олмайдиган ҳолатдамиз. Инсон капиталини шакллантириш Ўзбекистон учун стратегик барқарорлик ва тараққиёт масаласи», – деди мутахассис.

    «Хавотирларим ҳам йўқ эмас»

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров энергетика, давлат бюджети ва иқтисодий блок бошқаруви масалаларида фикр билдирди.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    «Давлат харажатларини қисқартириш муҳим. Давлат харажати кўпайгани сабабли ҳам бюджет камомади 4 фоизга чиқиб кетди. Бу ачинарли ҳолат. Муаммога яна бир сабаб эса энергетика соҳасида субсидиялар ҳажмининг кўпайиб кетгани билан боғлиқ. Мурожаатда энергетика соҳасида катта ислоҳотлар қиламиз, дейилди. Хусусан, газ соҳасида берилган лицензиялар қайта кўриб чиқилиши айтилди.

    Бу соҳада ҳар томонлама ўйлаб кейин иш қилиш керак. Чунки энергетика халқ хўжалигини аниқлаб берадиган соҳадир. Агар энергетикада тартибсизлик бўлса, тарифлар кўтарилиб кетса, бу бутун халқ хўжалигига таъсир қилади. Энергетика нархининг ўсиши, биринчи навбатда озиқ-овқат нархи қимматлашишига олиб келади. Шунинг учун соҳадаги ўзгаришлар қандай бўлар экан деган савол ва хавотирим бор.

    Яна бир масала шундаки, бугунги кунда ғазначиликни Молия вазирлигидан алоҳида чиқариб, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан бирлаштириб юбориш керак.

    Иқтисодиёт вазирлиги билан Молия вазирлигини ҳам бирлаштирса бўлади.

    Марказий банк мустақиллигини сақлаб қолиш керак. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини Инвестициялар ва саноат вазирлигига айлантириш лозим. Чунки саноат сиёсати яққол кўринмаяпти. Тоғ-кон саноатида қилинаётган катта ишларга президент ҳам эътибор берди. Нима учун бу ишларни қиляпмиз? Ҳўп, мисни ишлаб чиқарайлик. Кейин уни нима қиламиз, маҳсулотни қайта ишлаш масаласи ҳам бўладими ёки йўқ.

    Саноат сиёсати бугун биз учун жуда долзарб долзарб масала. Лекин уни инвестициядан ташқари ҳолда кўриш имконияти йўқ. Айнан саноатга инвестициялар бугунги кунда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, бугун ижтимоий ҳимояга жавоб берадиган вазирлик ҳам керак. Тўғри, бир пайтлар бўлганди. Менимча, Меҳнат вазирлиги билан ижтимоий ҳимоя вазирлигини битта қилиб ташкил этиш мумкин. Улар камбағалликни қисқартиришга ҳам жавоб бериши керак», – деди иқтисодчи.

    «Аввал сайловларда фаол қатнашайлик»

    Абдулла Абдуқодиров сўзи давомида кучли парламент барпо бўлиши учун халқ ўз номзодларини сайлаши кераклиги ҳақида гапирди.

    «Парламентчилик ҳеч қайси мамлакатда бирданига зўр бўлиб кетмаган. Тўғри, бу соҳада ҳам ислоҳотлар амалга ошяпти. Лекин халқимиз парламент аъзоларини сайланишида бефарқ бўлиб туриб, кейин улардан бирор нарсани талаб қилиши ғалати ҳол. Аввал сайловларда фаол қатнашайлик. Ўзимизга мос бўлган ва ўзимиз истаган депутатларни сайлайлик. Кейин улардан талаб қилсак тўғри бўлади. Ҳоким берган битта рўйхат билан депутатларга овоз бериб, ўзимиз парламентни сайлаб қўйганмиз, яна улардан норози бўламиз. Кейинги сайловларда сал бошқачароқ бўлиши керак. Номзодларни ўзимиз танлашимиз лозим. Шунда улардан ишни талаб қилсак тўғрироқ бўлади», – деди мутахассис.

    «Энди фуқаробай ишлаймиз»

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев президентнинг маҳаллаларда айланмадан олинадиган солиқ маблағларининг бир қисми қолдирилиши ва у пулларни ижтимоий масалаларга сарфланиши ҳақидаги ташаббуси тўғрисида фикр билдирди. Ҳокимининг айтишича, бу тизим яхши самара беради.

    Зойир Мирзаев

    Зойир Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    «Маҳалла бюджети деган термин Ўзбекистон учун янги. Лекин бунинг базаси, маҳаллада бу маблағни сарфлашга фундамент борми деган савол туғилиши табиий. Фундамент бор. Чунки ҳоким ёрдамчиларининг 85 фоизи иқтисодчи. Уларда олинган маблағни ўзлаштириш тажрибаси бор. Иккинчидан маҳалла раислари ҳам анча тажриба орттирган. Мен ишонаман бу тизим ўз ўрнини топади. Дунёда муқобили йўқ йўналиш бўлади», – деди ҳоким.

    Зойир Мирзаев 2023 йилда Тошкент вилоятида қилиниши режалаштирилган учта муҳим ўзгариш ҳақида ҳам гапирди.

    «Ичимлик суви ва йўл масаласи биринчи ўринга қўйилади. Бунинг учун бир триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

    Иккинчи йўналиш аҳоли муаммолари бўйича тизимли ишлаш. Илгари биз маҳаллабай, кўчабай ва хонадонбай ишладик. Энди фуқаробай ишлаб, фуқароларни дардини кўтариб, уларга ёрдам берадиган тизимни Оққўрғон тажрибаси сифатида бошлаганмиз. Буни охирига етказамиз.

    Учинчи йўналиш таълим, тиббиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини қамраб олади. Тиббиётда масалалари энг кўп ҳудудлардан бири Тошкент вилояти бўлса керак. Шунга устуворлик берилади. Таълимда эса вазифамиз аниқ. Бу йил номи ҳам таълим бўлди. Эътибор ўз-ўзидан келиб чиқади», – деди вилоят ҳокими.

    20.12.2022, 21:23   Изоҳ (0)   15822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жиноят ишлари бўйича судлар жойлайдиган бўлди

    20.12.2022, 21:13

    Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида энг кўп қайси сўзларни ишлатгани таҳлил қилинди

    20.12.2022, 20:32

    Ўзбекистонда 2022 йилда олдинги йилга нисбатан 4,4 фоиз кўпроқ электр ишлаб чиқарилди

    20.12.2022, 20:21

    Ўзбекистонда пенсия фақат паспорт ёки ID-карта орқали ҳам тайинланиши мумкин

    20.12.2022, 19:46

    Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси — суратларда

    20.12.2022, 19:22

    Қишлоқ хўжалиги янгиликларини ёритишга ихтисослашган «Агро ТВ» телеканали иш бошлади

    20.12.2022, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.