Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 73,4 миллион долларга тенг бўлган 478,3 минг тонна картошка импорт қилди.
Картошка импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
- Покистон – 259,1 минг тонна;
- Қозоғистон – 155,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 30 минг тонна;
- Россия – 15 минг тонна;
- Нидерландия – 6,4 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)