Қатар майдонларида ўтган мундиал Жаҳон Чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул мусобақага айланди.
ЖЧ—2022 да жамоалар умумий миқдорда 172 та гол урди, бу мусобақа тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Бундан аввалги энг яхши натижа 1998 ва 2014 йилларда қайд этилган бўлиб, ушбу мусобақаларда 171 тадан тўп киритилганди. ЖЧ—2018 да эса 169 та гол урилган.
Ушбу чемпионатнинг энг сермаҳсул ўйини Англия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув (6:2) бўлди. Шунингдек, иккита учрашувда еттитадан гол урилди: Испания — Коста-Рика (7:0) ва Португалия — Швейцария (6:1).
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)