Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ—2022 финали доирасида Францияга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Францияга қарши қандай услубда ўйнашимиз борасида қарор чиқариб бўлдим. Бизнинг ғоя шундан иборатки, рақибга муаммо яратган ҳолда, ўзимиз бундан имкон қадар камроқ зарар кўришимиз керак.
Бизнингча, улар биз қандай ўйнашимизга қараб ҳаракат қилади, биз шунга яраша тайёргарлик кўрдик.
Месси? Бу Лео учун сўнгги ўйин бўладиган бўлса, соврин қўлга кирита олишга умид қиламиз. Бу ажойиб иш бўларди. Жаҳон Чемпионати финалидаги ғалабадан бошқа яна қандай сценарий яхшироқ бўлиши мумкин?», — дейди Скалони.
Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув 18 декабрь куни Ўзбекистон вақти билан 20:00 да бошланади.
Мавзуга доир: Дидье Дешам: «Айрим французлар ҳам Мессининг ғалабасини истамоқда, бироқ биз чемпионлик учун барча ишни қиламиз»
Изоҳ (0)