Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг энг яхшилари аниқланди.
Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номига Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Меси лойиқ кўрилди. Месси турнир давомида 7 та гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Энг яхши ёш ўйинчи сифатида Энсо Фернандес (Аргентина) эътироф этилди. Энсо мундиалда энг яхши ёш ўйинчи номига лойиқ кўрилган жанубий америкалик илк футболчи бўлди.
Аргентина посбони Эмилиано Мартинес мусобақанинг энг яхши посбонига топшириладиган «олтин қўлқоп»га эга чиқди.
Энг яхши тўпурар Килиан Мбаппе (Франция) эса «Олтин бутси»ни қабул қилиб олди. У мусобақа давомида 8 та гол урди.
Қайд этиш керак, Жаҳон Чемпионати тарихида илк бор мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ёш ўйинчи ва энг яхши дарвозабони номинацияларида битта жамоа вакиллари ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)