Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тошкент тиббиёт институти («эски ТошМИ») биносида электр энергиясидан узилиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда келтирлишича, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қуввати 110/35/10/6 кВ бўлган юқори кучланишли «Водил» подстанциясидан таъминланувчи ер остдан ўтган кабел тармоғи узиб юборилиши натижасида авария ҳолатида таъминотда ўчишлар кузатилди.
Тошкент тиббиёт институти («Эски ТошМИ») биноси ҳудудида ичимлик суви қувурида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ер қазиш ишларини олиб бориш вақтида эҳтиётсизлик натижасида электр тармоқлари шикастланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.
Шу вақтнинг ўзидаёқ ушбу ҳолат бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси юқори кучланишдаги авария ҳолатларини баратараф этиш махсус тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шу куннинг ўзида бино электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.
Изоҳ (0)