Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter ижтимоий тармоғи реклама берувчиларнинг билан шартномаларнинг камайиб кетгани ва яқин орадаги қарз тўловлари туфайли янги инвесторларни қидирмоқда. Бу ҳақда Semafoр хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Маълумотларга кўра, Twitter эгаси Илон Маскнинг оилавий офис бошқарувчи директори Жаред Бурчалл шу ҳафта потенциал инвесторларга компания акцияларини 54,2 доллардан сотиб олишни таклиф қилди.

Бу Маск октябрь ойида компанияни сотиб олишда ҳар бир акция учун тўлаган суммага тенг.

Tesla электромобиль ишлаб чиқарувчиси инвестори, аввалроқ Маскнинг Twitter'ни сотиб олишига қарийб 1 миллион доллар сармоя киритган Росс Гербер компания вакиллари у билан пайшанба куни кечқурун молиялаштиришнинг навбатдаги босқичини муҳокама қилиш учун боғланганини айтди.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олганидан сўнг, унинг бошқарув сиёсати туфайли кўплаб реклама берувчилар ижтимоий тармоқ билан шартномаларини тўхтатиб қўйган ва бу жараён давом этмоқда.

Бу компаниянинг даромадлари ва 13 миллиард долларлик қарзи бўйича фоизларни тўлаш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатади.

Мавзуга доир: Маскнинг сиёсати туфайли Twitter асосий реклама берувчиларини йўқотмоқда

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)