• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 15 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 15 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШ Киевга ўқ-дориларни «ақлли» бомбага айлантирадиган ускуналарни жўнатмоқчи — WP

    АҚШ президенти маъмурияти бошқарилмайдиган авиация ўқ-дориларини «ақлли» бомбага айлантирувчи ускунани Украинага юборишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Washington Post Американинг юқори мартабали расмийларига таяниб.

    Газета манбаларига кўра, гап GPS Joint Direct Attack Munition (JDAM) технологиясига асосланган, турли хилдаги қуролларга бириктирилиши мумкин бўлган ускуналар тўплами ҳақида кетмоқда. Аввал АҚШ армияси ушбу технологияни бомбардимончи ва қирувчи самолётларда қўлланиладиган бомбалар учун ишлатган.

    The Washington Post таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден ёки унинг миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиларидан бирортаси JDAM’ни Украинага юбориш ғоясини маъқуллаганми-йўқми, ҳозирча номаълум.

    Си Цзиньпин Россия билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида буйруқ берган — WSJ

    Хитой етакчиси Си Цзиньпин жамоатчилик майдонида Россиядан «узоқлашиш»га уринаётганига қарамай, ҳукуматга Москва билан яқинроқ иқтисодий алоқалар ўрнатиш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда The Wall Street Journal «Пекин сиёсий маслаҳатчилари»га таяниб хабар бермоқда.

    Нашр манбаларига кўра, Хитой ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш режаси Россиядан нефть, газ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишни ўз ичига олади.

    Бундан ташқари, Пекин Арктикада Москва билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Россия инфратузилмасига, хусусан, темир йўл ва портларга сармоя киритишни кўпайтириш ниятида.

    Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан кейин Хитой Москвага қарши санкциялар киритмади ва Ғарб давлатларининг бундай чораларини қоралади.

    Илон Маск унинг самолётини кузатган Twitter фойдаланувчисини судга берди, у Билл Гейтс ва Путиннинг парвозларини ҳам кузатиб борган

    Twitter ижтимоий тармоғи эгаси, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск @ElonJet Twitter-аккаунти эгаси, 20 ёшли Жек Суинини судга берганини маълум қилди. У бизнесмен самолётининг ҳаракатлари ҳақида ахборот эълон қилган.

    Маскнинг сўзларига кўра, яқинда Лос-Анжелесда бўлиб ўтган воқеадан кейин у судга мурожаат қилган. У ерда «ақлдан озган сталкер» бизнесменнинг ўғлини бироз вақт давомида таъқиб қилган — уни Илон Маск деб ўйлаган.

    Ҳодисадан кейин Маск Twitter’да фойдаланувчиларнинг жойлашган жойи ҳақида реал вақт режимида маълумот берувчи ҳар қандай ҳисоб ёпиб қўйилишини, чунки бу одамларнинг жисмоний хавфсизлигига таҳдид солишини маълум қилди.

    Маск судлашмоқчи бўлаётган Жек Суинининг ўзи BBC News’га маълум қилишича, унинг бизнесменнинг ўғли билан юз берган воқеага алоқаси йўқ.BBC News ёзишича, Суини Microsoft таъсисчилaридан бири Билл Гейтс, Amazon асосчиси Жефф Безос ва Меtа бош директори Марк Цукерберг каби машҳурларнинг парвозларини кузатиб борган бошқа ўнлаб аккаунтларга ҳам масъул бўлган.

    Бундан ташқари, Суини Россия президенти Владимир Путин учган эҳтимолий самолётларни ҳам кузатган. Бу аккаунтларнинг аксарияти ҳам блоклаб қўйилган.

    Ўзбекистонликлар дам олиш учун энг кўп қаерга бораётгани маълум қилинди

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида 558,6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиқди. Ва саёҳатларнинг энг кўп қисми яъни 200 мингдан ортиқ нафари Туркия давлатига тўғри келмоқда.

    Айни вазиятда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликга огоҳлантириш билан чиқди.

    «Ҳурматли ватандошлар! Шахсий ҳавфсизлигингизга эътиборли бўлган ҳолда сизлардан турли хилдаги кўпсонлик йиғилиш ва намойишларда иштирок этмаслик ҳамда уларда қатнашишга даъват этиш орқали тарғибот юритмасликка чақириб, бундай ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз», — дейилади бош консулхона матбуот хизмати томонидан эълон қилинган огоҳлантиришда.

    15.12.2022, 22:00   Изоҳ (0)   7135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    CNN телеканали Лувр музейида очилган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари» кўргазмаси ҳақида репортаж тайёрлади

    15.12.2022, 21:56

    Қозоғистонда электр танқислиги кузатилмоқда, ҳудудларда чекловлар жорий этилиши мумкин

    15.12.2022, 20:32

    ЖССТ раҳбари Эфиопияда тоғаси Эритрея армияси томонидан ўлдирилганини айтди

    15.12.2022, 19:56

    «Толибон» чегарадаги отишмада Покистонни айблади

    15.12.2022, 19:34

    Эронда икки ўсмир намойишлар сабабли ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    15.12.2022, 19:11

    Европарламент 1932—1933 йиллардаги Голодоморни Украина халқининг геноциди деб тан олди

    15.12.2022, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.