• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фақат Украина эмас: 2023 йилда қайси давлатларда уруш бошланиши прогноз қилинди

    2022 йил Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари билан бошланишини ҳеч ким кутмаган эди. Россия Украинага кенг миқёсли ҳужум бошлашига ҳам кўпчилик ишонмасди. Навбатдаги уруш ва намойишлар қаерда бошланишини олдиндан айтиш деярли имконсиз. Аммо «Бельсат» нашри ҳозир қаерларда нотинчлик бўлаётгани санаб ўтилган мақола эълон қилди.

    Фото: «Маринес.мил»

    Россия ва қўшнилари

    Украина яқин орада тинч ҳаётга қайтиши даргумон. Агар мўъжиза рўй бермаса, Украинадаги уруш 2023 йилда ҳам давом этади: фронт чизиғи деярли ўзгармаган бўлса-да, ҳар икки томон ҳам курашни давом эттиришга бел боғлаган. Украина энергетика инфратузилмасининг кенг миқёсда ўққа тутилишидан кейин ҳам таслим бўлишни истамаяпти, Кремль эса вақти-вақти билан музокараларга ишора қилса-да, қўшинларни Украинадан олиб чиқиш ниятида эмас.

    Украина артиллериячилари Бахмут яқинида 130 миллиметрли М-46 тўпидан ўт очмоқда. Донецк вилояти, Украина. 2022 йил 15 ноябрь.

    Украина артиллериячилари Бахмут яқинида 130 миллиметрли М-46 тўпидан ўт очмоқда. Донецк вилояти, Украина. 2022 йил 15 ноябрь.
    Фото: «Бельсат»

    Россиянинг ўзи 2023 йилда оммавий норозиликларга дуч келиши мумкин: бунга янги сафарбарлик тўлқини, янги ҳарбий мағлубиятлар ёки бошқа иқтисодий инқироз ва турмуш даражасининг янада ёмонлашиши сабаб бўлиши мумкин. Россияда давлат тўнтариши ёки фуқаролар уруши прогноз қилинмаган, бироқ таҳлилчилар кўпинча Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг жамоат фаолиятига эътибор қаратади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари Россия куч тизимининг заифлигини, қонунсизлик ҳам Россия куч тизими эканини кўрсатиши мумкин, деб таъкидлади «Бельсат».

    Россиянинг Украинага янги ҳужумларига Беларусь ҳам жалб қилиниши мумкин. Қарийб икки ойдан бери Беларусь минтақавий Беларусь—Россия қўшинлари гуруҳини жойлаштирмоқда ва кенг кўламли сафарбарлик текширувини ўтказмоқда. Аммо ҳозирча Беларусда зарба бериш кучларини шакллантириш белгилари кўринмаяпти.

    Днестрбўйи, Абхазия ва Жанубий Осетия Украинадаги уруш ва Россиянинг ҳарбий мағлубиятлари фонида қўл қовуштириб туролмайди. 2022 йил давомида Украинадаги урушда тан олинмаган Днестрбўйи республикасининг иштироки ҳақида миш-мишлар тарқалди. Қисман тан олинган Жанубий Осетия Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказишни режалаштирганди, бироқ фикридан қайтди.

    Тоғли Қорабоғ ҳамиша тўқнашув зонаси бўлиб келган. 2022 йилда Озарбайжон ҳатто Арманистоннинг халқаро тан олинган ҳудудидаги шаҳарларни ҳам ўққа тутди. Илгари тинчликпарвар сифатида хизмат қилган Россия ҳозир Украинадаги уруш билан банд: Арманистон аста-секин бундай «иттифоқчи»дан воз кечмоқда. Афсуски, 2023 йилда минтақада яна қон тўкилиши эҳтимоли бор.

    Дунёнинг қолган қисми

    Урушлар, инқилоблар ва давлат тўнтаришлари умуман кутилмаган жойларда бошланиши мумкин. Германияда давлат тўнтариши тайёрланяпти, деб ҳеч ким ўйламаганди. Декабрь ойида бир гуруҳ «Германия империяси фуқаролари» Бундестагга бостириб киришни ва монархияни тиклашни режалаштиргани маълум бўлди: тўнтариш уюштирмоқчи бўлган гуруҳ мамлакат канцлери Олаф Шольцга суиқасд қилишни режалаштирган.

    Перудаги сиёсий инқироз беш йилдан ортиқ давом этди. Декабрь бошида парламентни тарқатиб юбормоқчи бўлган президент ҳозир ҳибсда.

    Кўпчилик уруш ва инқилобларни олдиндан башорат қилишга уринади. Масалан, Американинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази яқинда биргина 2022—23 йилларнинг қиши учун ўз прогнозлари билан эллик саҳифали ҳисобот эълон қилди.

    Хитой ушбу ҳисоботда алоҳида бўлимга киритилган. Гап фақат Тайванга эҳтимолий ҳужум ҳақида эмас. Хитой асосан ҳарбий салоҳиятини ошириб, Россияга яқинлашмоқда. Масалан, Economist журнали Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолай тоғларидаги баҳсли чегаралар бўйича можаро бўлишини прогноз қилмоқда. Бундан ташқари, Хитой 2022 йилда муваффақиятсизликка учраган коронавирус сиёсати туфайли кенг кўламли норозилик намойишларини бошдан кечирди —намойишлар 2023 йилда яна авж олиши истисно қилинмаяпти. Демократик кайфиятдаги Гонконг ҳам яна коммунистларга қарши норозилик билдириши мумкин. Бундан ташқари, Хитой уйғур халқига нисбатан Буюк Британия, АҚШ, Франция ва бошқалар геноцид деб атайдиган сиёсатини ҳануз тўхтатмаган.

    Эрон пойтахти Теҳрондаги намойишлар. 20 сентябрь, 2022 йил.

    Эрон пойтахти Теҳрондаги намойишлар. 20 сентябрь, 2022 йил.
    Фото: Дарафш

    Эронда 2022 йилда бошланган ва «Диктаторга ўлим» шиори остида кечаётган оммавий норозилик намойишлари келаси йил ҳам давом этиши ёки зўравонлик билан бостирилиши мумкин. Намойишчиларга берилган имтиёзлар сиёсий эмас, кўпроқ рамзий маънога эга. Бундан ташқари, Эрон Саудия Арабистони билан очиқ уруш бошлаши мумкин: ноябрь ойида бу можаро муқаррар деб аталганди.

    Косово яна қайноқ нуқтага айланиши мумкин. 2022 йилда Сербия Косово унга ҳужум уюштирмоқчилигини даъво қилди ва Россиянинг «денасификация» ҳақидаги риторикасини ишлатди, Сербия президентига эса «мини-Путин» сифатида қарашмоқда. У ердаги можаро музлатиб қўйилган, лекин бутунлай юмшатилмаган: Сербия ҳалигача Косово мустақиллигини тан олмайди (ва «Косово Косовони оккупация қилганидан» норози), Косово эса мустақил давлат сифатида ишлашга ҳаракат қилмоқда.

    АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг шаҳар шароитидаги машғулоти, аскарлар жангарилар ролини ўйнамоқда. Твентйнайн Палмз, АҚШ. 2022 йил 21 октябрь.

    АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг шаҳар шароитидаги машғулоти, аскарлар жангарилар ролини ўйнамоқда. Твентйнайн Палмз, АҚШ. 2022 йил 21 октябрь.
    Фото: «Маринес.мил»

    Яқин Шарқ ва Афғонистон, Шимолий ва Марказий Африка қонли тўқнашувлар майдони бўлиб қолмоқда. Яман, Сомали, Сурия ва Эфиопияда урушлар, Конго демократик республикаси, Нигерия ва бошқа жойларда нисбатан кичик можаролар давом этмоқда, «Толибон» Афғонистонни назорат қилмоқда. 2023 йилда минтақада янги кенг кўламли уруш бошланадими ёки йўқлиги номаълум, аммо тинчликка деярли умид йўқ.

    Жануби-Шарқий Осиё ҳам беқарор: масалан, 2023 йилда Шри-Ланкадаги норозилик намойишлари янги куч билан авж олиши ёки Мьянмада яна норозилик бошланиши мумкин — у ерда ҳокимиятни ҳарбий хунта эгаллаб турибди.

    Шимолий Корея одатда хавф сезса, уруш ва ҳатто ядровий зарба билан таҳдид қилади. The Economist томонидан «оилавий каллакесарлар» деб аталган Ким режими ўнлаб йиллар давомида кўплар таҳдид қилиб келади. Тўғри, бу таҳдидларни амалда қўлламайди, лекин режим улкан армия ва ядро қуролига эга, шунингдек, Хитой ва Россия томонидан қўллаб-қувватланади. 2023 йилда бунинг ўзгаришига ҳеч қандай белги йўқ, бироқ Шимолий Кореянинг ташқи агрессиясини ҳам инкор этиб бўлмайди.

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизига қитъалараро баллистик ракетани кўрсатиб қайтмоқда. КХДР. 2022 йил 19 ноябрь.

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизига қитъалараро баллистик ракетани кўрсатиб қайтмоқда. КХДР. 2022 йил 19 ноябрь.
    Фото: KCNA

    Юқорида санаб ўтилган мамлакатлардан ташқари, Жаҳон банки Буркина-Фасо, Бурунди, Ироқ, Камерун, Ливия, Мозамбик, Мали, Нигер, Жанубий Судан ва Марказий Африка республикасидаги қуролли тўқнашувларни қайд этди; Бурунди, Венесуэла, Гаити, Гвинея-Бисау, Зимбабве, Комор ороллари, Ливан, Ливия, Marshall ороллари, Микронезия, Фаластин, Папуа-Янги Гвинея, Соломон ороллари, Судан, Конго, Тувалу, Шарқий Тимор, Чад, Эритреяда эса институционал ва ижтимоий беқарорлик ҳукм сурмоқда.

    2022 йилда оммавий норозилик намойишлари осойишта Канадада ҳам, Европа Иттифоқига аъзо бўлса-да, Европарламент депутатлари ҳисоботига кўра, энди демократик ҳисобланмайдиган Венгрияда ҳам авж олди. Ҳатто Мўғулистонда ҳозир минус 21 даража ҳароратга қарамай аҳоли норозилик ўтказмоқда.

    Исландия айни дамда Глобал тинчлик рейтингида биринчи ўринда туради. Аммо у ерда ҳам оммавий норозилик намойишлари бошланса, ҳайрон қолмаслик керак, деб якунланади «Бельсат» мақоласи.

    16.12.2022, 06:00   Изоҳ (0)   78582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Босния ва Герцеговинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилди

    15.12.2022, 23:42

    Ҳиндистон ядро каллагини олиб юришга қодир баллистик ракетани синовдан ўтказди

    15.12.2022, 23:27

    «Дарё» кундалигида 15 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    15.12.2022, 22:00

    CNN телеканали Лувр музейида очилган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари» кўргазмаси ҳақида репортаж тайёрлади

    15.12.2022, 21:56

    Қозоғистонда электр танқислиги кузатилмоқда, ҳудудларда чекловлар жорий этилиши мумкин

    15.12.2022, 20:32

    ЖССТ раҳбари Эфиопияда тоғаси Эритрея армияси томонидан ўлдирилганини айтди

    15.12.2022, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.