• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гуруч ва сабзи қимматлаган, шакар нархи тушган: Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқат нархлари эълон қилинди

    Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудий-марказий деҳқон бозорларида 14 декабрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Суякли мол гўшти

    48 000 сўмдан 78 000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (48 000 сўм).

    Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослаштирилган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 78 000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган расталарда мол гўшти минимал 50 000 – 60 000 сўмга сотилмоқда.

    Қўй гўшти

    55 000 сўмдан 91 000 сўмгача (кг)

    Қўй гўштининг минимал (55 000 сўм, арзонлаштирилган расталарда), шунингдек, максимал (91 000 сўм, хусусий тадбиркорлар расталарида) нархи ҳам кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» рўйхатга олинган.

    Картошка

    3 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва Навоий шаҳрининг «Саховат» бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (3 000 сўм) қайд этилган.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди. Ушбу бозордаги арзонлаштирилган расталарда сотилаётган картошкани минимал 3 500 сўмдан харид қилиш мумкин.

    Пиёз

    2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

    Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да (2 500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Урганч шаҳрининг «Урганч деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (6 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда пиёзни минимал 3 500 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

    Сабзи

    2 000 сўмдан 5 500 сўмгача (кг)

    Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (2 000 сўм) қайд этилган.

    Шунингдек, мазкур бозорларда сабзини максимал 2 800 – 4 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин. Сабзи маҳсулотининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» да 5 500 сўм даражасида қайд этилган. Ушбу бозорда сабзининг минимал нархи 2 500 сўмни ташкил этди.

    Тухум

    10 000 сўмдан 17 000 сўмгача (10 дона)

    Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (10 000 сўм).

    Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (йирик сараланган тухум 17 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 11 000 – 12 000 сўмни ташкил этган.

    Гуруч

    6 000 сўмдан 27 000 сўмгача (кг)

    Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» («Нукус-2» ва бошқа маҳаллий навли гуручлар,6 000 сўм) қайд этилган.

    Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 27 000 сўмдан кузатилди («Лазер» навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорда гуручнинг минимал нархи 8 000 сўмни ташкил этган.

    Ўсимлик ёғи

    16 500 сўмдан 30 000 сўмгача (литр)

    Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 16 500 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозордаги хусусий тадбиркорлар расталарида ўсимлик ёғини 20 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

    Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 30 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда ўсимлик ёғини минимал 17 000 – 18 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

    Шакар

    11 000 сўмдан 15 000 сўмгача (кг)

    Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори»да арзонлаштирилган расталарда (11 000 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (15 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда шакарни минимал 12 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

    Эслатма! Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

    Аввалроқ бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 30 ноябрь ҳолатига кўра нархлари келтирилган эди.

    16.12.2022, 10:06   Изоҳ (0)   13320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ Қамчиқ довонида ўқув машқлари ўтказилиши муносабати билан аҳолига мурожаат қилди

    16.12.2022, 09:05

    «Бир йилда 5 нафар жаҳон ва 5 нафар мамлакат чемпиони етишиб чиқди» — Миришкор тумани ҳокими

    15.12.2022, 23:12

    Ўзбекистонда гуруч нархи 2021 йилга нисбатан 22,5 фоизга ошди

    15.12.2022, 22:46

    Ўзбекистон 10 ойда салкам 90 мингта чангюткич экспорт қилди

    15.12.2022, 22:17

    «Ўзбекнефтгаз»: Устюрт регионидаги конларда газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда

    15.12.2022, 21:30

    Ўзбекистонда суд экспертлари фаолияти рейтинг тизимида баҳолаб борилади

    15.12.2022, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.