Ижтимоий тармоқларда «Булоқбоши тумангаз бошлиғи қамоққа олинибди» сарлавҳали хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси расмий маълумот берди.
Аниқланишича, «Ҳудудгаз Андижон» ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши тумани бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 15 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши тумани бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш. процессуал тартибда гумонланувчи тариқасида ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)