• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Блогер тушунчаси, цензура, ўчириб ташланадиган хабарлар — Ўзбекистонда Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

    Ўзбекистон АОКА томонидан Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу кодекс 131 та моддадан иборат бўлиб, ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият вадавлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

    Кодексда бир қатор тушунчаларга, хусусан, блогерларга таъриф берилган.

    Унга кўра, блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

    Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

    • Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
    • оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
    • жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
    • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
    • давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
    • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
    • жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
    • гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
    • порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизлик, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
    • фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
    • қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
    Ҳужжатда белгиланишича, веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурси эгаси, шу жумладан блогер ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

    Бу талаб веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда чекланиши мумкин.

    Кодекс лойиҳасида белгиланишича, Ўзбекистонда ОАВларни цензура қилишга йўл қўйилмайди.

    Давлат органлари, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан ОАВ маҳсулотлари, хабарлар ва материаллари ёки уларнинг қисмларини тарқатишни чеклаш, тақиқлаш, шу жумладан хабарлар ва материаллар матнини ўзгартириш мақсадида ОАВ билан олдиндан келишиш (мансабдор шахснинг ўзи муаллиф бўлган материал ва унинг интервьюсидан ташқари) ёхуд ОАВни ўз талабини бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

    Тасдиқланиши кутилаётган Ахборот кодекси 10 га яқин ҳужжатнинг жамланмаси бўлиб, у қабул қилингач, давлат бошқаруви органлари ушбу кодексга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши лозим.

    Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 29 декабрга қадар давом этади.

    15.12.2022, 15:18   Изоҳ (0)   7694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Текширилмаган маълумот прокуратура шаънига путур етказади». Бош прокуратура ЙПХ масъуллари ахбороти асосида тайёрланган кўрсатувга эътироз билдирди

    15.12.2022, 14:44

    Қорақалпоғистонда ис газидан заҳарлангани айтилган фуқаролар аҳволи ҳақида маълумот берилди

    15.12.2022, 13:54

    Тошкентда электр узатиш тармоғида юклама ортиб кетиши натижасида ёнғин чиқди

    15.12.2022, 13:50

    Тошкентда автобензин ва дизель ёқилғисини ноқонуний равишда сотиб келган фуқаролар қўлга тушди

    15.12.2022, 13:24

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

    15.12.2022, 12:52

    «Ёш қиз олдинга юрса, унга тош отиш яхши эмас». Қашқадарё ҳокимига танқидчи блогерларга қарши жамоа тузишни таклиф қилган талаба фикри нотўғри талқин қилинаётганин...

    15.12.2022, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тайван қўшинлари Хитой босқини пайтида метродан фойдаланиш бўйича тарихда илк бор машғулот ўтказди

    Дунё | 17 июл, 14:49

    Роналду “Ан-Насср” раҳбариятидан “Ливерпуль” футболчисининг трансферини сўради

    Спорт | 17 июл, 14:38

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.