• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ногиронлиги бўлган шахсларга мурожаат йўллаш имконини берувчи платформа яратиш учун 700 млн сўмлик шартнома тузди

    Ноябрь ойи ўрталарида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан Товар-хом ашё биржасига 737 миллион сўмлик платформа яратиш бўйича тендер эълон қилинган эди. Унда бир нечта IT компаниялари иштирок этган ва ғолиб компания аниқланган. Тендерни ютиб олган компания агентлик томонидан қўйган техник шартларни 700 миллион сўмга 15 кун муддат ичида бажариб беришни ўз зиммасига олган.

    Кам муддатда ва катта маблағ эвазига яратилаётган платформа айтилган суммага арзийдими ва у нимаси билан ўзига хос бўлади? «Дарё» мухбири ушбу саволлар юзасидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Ҳамза Ўразметовдан изоҳ олди.

    Ҳамза Ўразметов

    Ҳамза Ўразметов
    Фото: «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг март ойида қабул қилинган «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органларига онлайн видеоалоқа тизими орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш кўзда тутилган.

    Фото: etender.uzex.uz

    Ҳамза Ўразметовнинг айтишича, фармонда назарда тутилган платформани ишлаб чиқиш учун август ойидан ишга киришилган.

    «Агентликнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 14 ноябрь куни платформани яратиш учун 737 миллион сўм эвазига тендер эълон қилинган. Аввал ўрнатилган тартиб бўйича платформанинг тахминий нархини аниқлаш мақсадида бир нечта IT компанияларига техник шартларимизни юбордик. Улар кўрсатган нарх баландроқ бўлса-да, агентликдаги мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолатда эълон беришимизга тўғри келди. Қайси IT компанияларда биз талаб қилган имконияти бўлса тендерда қатнашди ва улар орасидан биттаси ғолиб бўлди», — деди Ҳамза Ўразметов

    Агентлик масъул ходимнинг таъкидлашича, ғолиб бўлган компанияга 3 та тизим яратиб бериш шарти қўйилган ва бу ишни бажариш учун 15 кун муддат берилган.

    «Платформанинг биринчи қисмида мобил илова яратилади. Иловадан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатдан ўтиши, видео, фото ва матн кўринишида мурожжат ёллаш имконияти берилади. Шунингдек, мурожаат қилувчи ўз манзилини илованинг ўзидан танлаган ҳолда кўрсатиш имконияти бўлади. Иккинчи қисмида эса платформадан 61 та вазирлик ва идораларга алоҳида бўлиб ажратилади ва улар мурожаатларни тегишлилиги бўйича жавоб беришлари мумкин бўлади», — деди у.

    Қўшимча қилинишича, ғолиб компанияга учинчи иш сифатида Брайл алифбоси ва имо-ишора тилини ўрганиш истагидагиларни рўйхатга олиш ва уларни Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига йўналтирувчи тизим ишлаб чиқиш юклатилган.

    Юқорида санаб ўтилган 3 та техник шартларни ғолиб компания 700 миллион сўм эвазига 15 кун муддатда тугаллаши бўйича агентлик икки томонлама шартнома имзоланган. Демак, 2022 йилнинг сўнгига қадар платформа ишга тушиши керак.

    13.12.2022, 18:30   Изоҳ (0)   12763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим» — Шавкат Мирзиёев

    13.12.2022, 18:27

    «‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди» — Шавкат Мирзиёев

    13.12.2022, 18:15

    Метан танқислиги сабаб Қашқадарёда йўлкира нархлари ошгани хабар берилганди. Вилоят транспорт бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди

    13.12.2022, 18:00

    «Бугун Учтепада ‘олдиндан тайёрланган‘ кўчаларга эмас, бошқа кўчаларга кирдим, аҳвол қониқарли эмас» — президент

    13.12.2022, 17:52

    Пойтахт туманларида электр кунига 2 соатдан режали тарзда ўчирилади (жадвал)

    13.12.2022, 17:38

    Андижондаги корхона 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

    13.12.2022, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афғонистон ҳатто бир қарич ерида ҳам хорижий ҳарбийлар бўлишини қабул қилмайди” — “Толибон”

    Афгонистон | 21 июл, 17:00

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    Microsoft дастурининг заифлиги туфайли хакерлар дунё бўйлаб ҳукумат идоралари ва компанияларга ҳужум қилди

    Дунё | 21 июл, 16:54

    Нега одамлар ғийбат қилади? Эволюцион таълимот бўйича мутахассислар изоҳ берди

    Лайфстайл | 21 июл, 16:45

    Эрон, Хитой ва Россия санкциялар хавфини муҳокама қилади

    Дунё | 21 июл, 16:35

    Жанубий Корея Шимолий Корея билан алоқаларни тиклаш йўлларини ўрганмоқда

    Дунё | 21 июл, 16:25

    Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилаб, 62-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 21 июл, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 21 июл, 16:11

    “Манчестер Юнайтед” Бундеслиганинг топ даражадаги футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 21 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.