Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори эканлигини айтди.
«Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин. Шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша», — деди президент.
Давлат раҳбари 55 минг иш ўрни яратиш режалаштирилаётганини айтди.
"Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас. Йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб боради. Биз аввало замонавий технологияларни жорий этишимиз лозим.
Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)