Совуқ туман 11 декабрь куни Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Қайд этилишича, кўриш чегарасининг пасайиб кетиши (горизонтал 200 метр, вертикал 50 метр) Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни чеклаб қўйди.
Хусусан, Uzbekistan Airports’нинг Тошкент—Қарши йўналиши бўйича, соат 08:00 да учиши керак бўлган HY-77 рейси ҳали ҳам пойтахтдан уча олмади.
Қарши аэропортидан маълум қилинишича, кўриш масофаси аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин икки соат ичида самолётларни қабул қилиш ва учиришга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.
«Ўзгидромет» 11 декабрь куни қатор ҳудудларда туман тушишини прогноз қилганди.
Изоҳ (0)