Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт тумани, Турсунзода кўчасидаги мебель ишлаб чиқариш цехи кимошди савдосига қўйилди. Маълумотлар E-auksion порталида эълон қилинган.
Лот аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Юнусобод туман МИБ томонидан жойлаштирилган.
Бинонинг ер майдони 8 гектарни ташкил қилади. Бинонинг умумий майдони — 6 404 квадрат метр.
Унда газ ва электр энергияси таъминоти мавжуд бўлса-да, сув ва канализация тизими йўлга қўйилмаган.
2 қаватли мебель ишлаб чиқариш цехининг биноси 2021 йилда қурилган бўлиб 26 та хонадан иборат.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 63,9 млрд сўм. Аризалар 2023 йил 9 январь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги оромгоҳ 5 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)