Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчи бўлиб қолмоқда ва етказиб бериш ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Kpler таҳлилий компаниясига таяниб The Independent хабар бермоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноябрь ойида Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти ҳажми кунига 1,03 миллион баррелга етган — бу янги рекорддир.
Kplerнинг етакчи нефть таҳлилчиси Мэтт Смитнинг фикрича, бу декабрда ҳам Россия Ҳиндистоннинг энг йирик нефть етказиб берувчисига айланиши мумкин. Шундай қилиб, Россия бу кўрсаткич бўйича ўз етакчилигини кетма-кет уч ой сақлаб қолади.
Ҳиндистон ҳукумати вакиллари мамлакат Ғарб давлатларининг Россия нефти нархини чеклаш бўйича қарорини қўллаб-қувватлаш ниятида эмаслигини аниқ билдирган.
Аввалроқ Ҳиндистон Японияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)