Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга «Туркманистоннинг моҳир дипломати» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда Arzuw news хабар берди.

Фото: Arzuw news

Фото: Arzuw news

Президентни мукофотлаш қарори Туркманистон Миллий Генгеш Межлиси (парламенти) томонидан қабул қилинган.  Ҳужжатга кўра, халқ маслаҳати (парламент юқори палатаси) раиси лавозимини ҳам эгаллаб турган президент Туркманистон мустақиллиги ва бетарафлигини мустаҳкамлашга, тинчликсевар ташқи сиёсатга, давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

«Туркманистоннинг моҳир дипломати» нишони 2021 йил февраль ойида таъсис этилган. Ушбу белги Туркманистон дипломатик хизмати ходимларига мамлакатнинг бетараф ташқи сиёсатини амалга ошириш, хорижий давлатлар билан турли соҳаларда муносабатларни ривожлантириш, давлат ва фуқароларнинг манфаати, ҳуқуқини ҳимоя қилишга қўшган шахсий ҳиссаси учун берилади.

Маълумот ўрнида, ноябрь ойида Россия президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга «Ватан олдидаги хизматлари учун» орденини топширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Маҳаллий
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь