Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўплаб томошабинлар «Муҳташам юз йил» сериалидаги султон Сулаймон ва Хуррам султоннинг севги ҳикояси, шунингдек, ундаги қаҳрамонларнинг айёрона ишларини диққат билан кузатиб борди. Бироқ сериал харизматик иккинчи даражали қаҳрамонларсиз машҳур бўлмас эди. Шу қаҳрамонлардан бири Доя Хотун образи мухлисларнинг ёдида Султон Сулаймоннинг энагаси ва Валиде Султоннинг содиқ хизматкори сифатида ёдида қолди.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

«Муҳташам юз йил» сериалида Доя Хотун ролини турк актрисаси Селма Кечик Карабел ижро этган. Актрисанинг фильмографиясида ушбу сериалдан ташқари кўплаб лойиҳалар бор, бироқ унга дунё бўйлаб машҳурлик келтирган роли Доя Хотун образи бўлди.

«Муҳташам юз йил»дан кейин Кечик Карабелга режиссёрлардан кўплаб таклифлар туша бошлади. Актрисанинг сўнгги лойиҳаларидан бири 2020 йилда экранларга чиққан «Қизил хона» сериали бўлди. Селма Германияда суратга олинган Love me фильмида ҳам рол ижро этган.

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. Маълум бўлишича, Кечик Карабелнинг турмуш ўртоғи вафот этган. Баъзи маълумотларда актрисанинг қизи борлиги айтилган.

Фото: Popkorn News

Фото: Popkorn News
«Муҳташам юз йил» сериали юлдузининг ижтимоий тармоқларда ҳам аккаунтлари бор, у вақти-вақти билан суратларини саҳифасига жойлаб туради. Мухлисларнинг айтишича, актриса 57 ёшда бўлса ҳам ажойиб кўринишга эга.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда