Москвадан Самарқандга учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенцкого неба» канали хабар қилди.
Россия «Аэрофлот» авиакомпаниясининг РА-73119 йўловчи рейси ноқулай об-ҳаво шароити ва аэропорт ҳудуди қордан тозалаш ишлари сабаб ёпилгани учун 9 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.
Бундан бир кун аввал Uzbekistan Airways’нинг Боку ва Минскдан Тошкентга учган самолётлари шундай сабаб билан Самарқанд аэропортига йўналтирилганди.
Изоҳ (0)