Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қишда кўплаб инсонлар грипп инфекциясидан азият чекади. Касалликдан халос бўлиш учун турли хил дори воситаларини истеъмол қилиш ёки табиий усулда даволаниш мумкин. Бироқ касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул. Peopletalk нашри қишда касал бўлмасликка ёрдам берадиган бир нечта усулларни тақдим этди.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Тўғри овқатланишга эътибор беринг  

Овқатланиш тартибингизда шакар ва оддий углеводларни камайтиринг. Рационингизга C ва Д витаминлари, синкга бой маҳсулотларни қўшинг. Озиқ-овқат енгил бўлиши керак, таркибида протеин ва етарли миқдорда клечатка (сабзавотларда) бўлиши керак. Музлатилган маҳсулотларда ҳар доим керакли витаминларни топиш мумкин. Масалан, музлатилган нўхат C витаминига бой, музлатилган исмалоқ ва брокколи B12 витаминининг яхши манбалари ҳисобланади.

Д витаминини олинг

Д витамини етишмовчилигининг олдини олиш учун кунига камида 600-800 ME, етишмовчилик бўлса, камида 1500-2000 ME олиш тавсия этилади. Рационга қуйидаги маҳсулотларни қўшиб танадаги моддани тўлдиришингиз мумкин: ёввойи лосос балиғи, тунес ва сардина, шунингдек, тухум сариғи, мол гўшти жигари, сариёғ ва сут истеъмол қилинг.

Ҳимоя ниқобини тақинг

2020 йилнинг замонавий аксессуари ҳақида эслаш вақти келди. Ҳимояланиш учун битта ниқобни икки соатдан ортиқ вақт давомида тақманг.

Дарҳол шифокорга мурожаат қилинг

Заиф иммунитетнинг дастлабки белгиларида дарҳол мутахассис билан боғланишингиз керак, у умумий даволаш дастурини мослаштиради ва қандай даволанишни, нима қилиш кераклигини айтади.

Хонани тозалаб вақти-вақти билан шамоллатинг 

Хонада етарли намлик даражасини сақланг — бундай ҳолатда сизга намлагичлар ёрдам беради.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади