Ананас энг машҳур ва мазали мевалардан бири ҳисобланади. У турли хил витамин ва микроэлементларга бой. Кўпинча салат, ширинликлар учун ушбу шарбатга бой мева қўшилади. Ананас таркибида бромелин ферменти мавжуд бўлиб, у гўштни юмшатишга ҳам ёрдам беради. Шунинг учун ушбу мева маринадлаш учун ҳам қўшилади. Пишган ананасни қандай танлаш ва чиндан ҳам янги мева сотиб олишни билиш ҳар қандай инсон учун муҳимдир, деб ёзади «Главред».
Ананаснинг ташқари кўринишига эътибор қаратилади
Маълум бўлишича, пишган ананас овал шаклда, пояси қуруқ ва зич, узунлиги тахминан 10-12 сантиметр бўлади. Ананаснинг ранги бироз сариқ-жигарранг, қуриган бўлиши керак. Уларнинг орасида қуюқ яшил ёки жигарранг чизиқлар ҳам бўлиши мумкин. Агар ананаснинг пўсти яшил бўлса, унда мева ҳали тўлиқ пишмаган. Жигарранг ёки қизғиш ранг қобиқ ананаснинг сифати ёмонлашганидан дарак беради.
Ананас босиб кўрилади
Ананас танлашда уни қўлга олиб кўриш лозим. Мазали ва пишган ананаснинг териси одатда қаттиқ бўлади. Шуни унутмаслик керакки, ананаснинг териси босиб кўрилганда бир зумда аввалги шаклига қайтиши керак. Агар из қолса, бу мева сифатида ўзгариш бошланганининг белгисидир. Аммо ананас кокос каби қаттиқ бўлса, у ҳали пишмаган ҳисобланади.
Ананаснинг оғирлиги 1-2 килограммгача бўлиши мумкин. Меванинг енгиллиги ананас қурий бошлаганини ва массасини йўқотганини кўрсатади. Бу каби ананасларни сотиб олиш тавсия этилмайди. Оғир ананасни топиб, уни тақиллатиб кўриш керак. Худди тарвуз танлаган каби. Агар уни уриб кўриш пайтида бўғиқ овоз эшитилса, мева пишган ҳамда серсув бўлади, аниқ овоз эшитилса, аксинча унинг пишишига бироз вақт керак.
Атрофи текширилади ва барги бураб кўрилади
Кўпинча, дўконларда аллақачон узилган ананас сотилади. Сотувчилар меванинг пишганини фақатгина кесиб кўрилгандагина аниқлаш мумкинлигини айтиши мумкин. Лекин умуман ундай эмас.
Бунинг учун ананаснинг юқорисидаги барглар кўринишига яхшироқ қараш лозим. Пишган ананас қуюқ яшил куртаклар билан ажралиб туради. Аммо ёрқин яшил меванинг тўлиқ пишмаганини кўрсатади. Меваси қаттиқ, таъмсиз ва бутунлай қуруқ бўлади. Жигарранг барглар эса ананаснинг пишиш муддатидан анча ўтганининг белгисидир.
Шунингдек, меванинг барглари бироз бураб кўрилади, агар бу амалга ошса, демак, ананас пишган ва сувли. Аксинча бўлса, мева жуда эрта узилган бўлиши мумкин.
Ананасни ҳидлаб кўриш керак
Мева қўлда турганида ҳам ўзидан ширин хушбўй ҳид тараца, демак ананасда ҳаммаси жойида. Яшил, ҳали пишмаган меванинг ҳиди бўлмайди. У сифастсиз, балки ички қисми чириган бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)