• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ортиқхўжаев 100 млн доллар сўрашда айбланди, Абдураҳмонов эса қозоқ раҳбарлари ғоясини ўзлаштирди: «Дарё»да якунланган ҳафта дайжести

    Якунланган ҳафта ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда жамоатчилик ёдида Ортиқхўжаевнинг 100 миллион доллар сўрашда айблангани-ю, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қурувчиларни ногиронлик аравачасига миндириб, иш сифатини текшириб кўргани билан ёдда қолди. «Дарё» якунланган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини ёдга олишда давом этади.

    Minerva City лойиҳасининг якунига етмай қолиши билан боғлиқ шов-шувларни изоҳлаган ҳиндистонлик инвестор Мурали Лал Жалан «Kun.uz»га берган интервьюсида лойиҳанинг якунига етмай қолиши Тошкент шаҳри ҳокими билан келишмай қолганида эканини айтган.

    Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида тўхтаб қолган қурилиш 

    Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида тўхтаб қолган қурилиш 
    Фото: «Kun.uz»

    Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 28 сентябрь куни MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик сармоя шартномасини имзолаб, ўзининг 4 та йирик лойиҳасига сармоя киритишни бошлаган. Дастлаб Бухорода 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши, кейинроқ Наманганда Namangan Square, Тошкентда Minerva City «ақлли» шаҳарчалари ҳамда Бектемир туманида Lake City сунъий кўли қурилиши бошланган.

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва инвестор Мурари Лал Жалан Minerva City’га тамал тоши қўймоқда.

    Ҳозирда Бухоро ва Намангандаги ишлар муаммосиз давом этмоқда. Лойиҳанинг бир қисми ҳисобланган халқаро университет биносининг тамал тошини қўйиш маросимида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашиб, лойиҳа барча учун оламшумул бўлиши, бу жараёнда сармоядорларга ҳар тарафлама ёрдам берилиши ва уларга имкониятлар очиб берилишини айтганди. Орадан салкам 3 йил вақт ўтди. Ҳудудда турар жой мажмуаларининг бир қисми бунёд этилди. Аммо ҳозирга келиб ишлар тўхтаб қолган.

    2021 йил март ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев мени ҳокимлик биносига чақириб, шантаж йўли билан қўпол муомала қилди. Менга иккита та йўл қолдиришди: ё лойиҳаларимдан бирини, масалан, Бектемир туманида жойлашган Lake City’ни амалга оширишдан расман воз кечишим, ё 100 миллион долларни депозит сифатида банкка жойлашим керак эди. Мен ҳокимга келишувдан ташқари ҳеч ким янги талаблар қўймаслигини, тадбиркор сифатида 7 йил ичида сарфланиши керак бўлган пулни кимнингдир ҳожати учун олдиндан ўтказиш қийинлигини тушунтирдим.

    Аммо ҳоким агар ўз хоҳишим билан шу ишдан бирини қилмасам, Minerva City’ни ҳам, қолган барча лойиҳаларим ҳам олиб қўйилишини ва Ўзбекистонда кун кечиришим қийин бўлишини айтди. Бошида шартномани имзолаётганимизда, барча келишувга амал қилиниши ва мажбуриятлар бажарилиши ваъда қилганди, энди эса ҳоким бу мамлакатда шартномалар ҳеч қандай рол ўйнамаслигини таъкидламоқда, — деганди.Мазкур айбловларга жавоб берган пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш дея баҳолади. Бироқ, ҳокимлик айни кунга қадар мазкур айбловларга жўяли жавоб бермади.

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Қозоғистонлик раҳбарлар ишини такрорласа-да, жамоатчилик олқишига сабаб бўлди.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги раҳбарлар қурувчилар томонидан амалга оширилган ишлар сифатини текшириш мақсадида ногиронлик аравачасига ўтириб, қурувчилар томонидан ногиронлиги бор фуқароларга қандай имконият яратилганини текшириб кўргани акс этган видеолар тарқалганди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам вилоятда қурилган янги кўп қаватли уйларга кириб-чиқишда, шунингдек, уйлар атрофидаги йўлакчаларда ногиронлик аравачасида ҳаракатланиш қанчалик қулай эканини текширишга уринди ва қурувчиларни ногиронлик аравачасига ўтказиб, янги қурилган йўлаклардан юргизди. Бироқ, қурувчилар соғлом бўлса-да, ногиронлиги бор фуқаролар учун ўзлари қурган йўлаклардан юриб ўтолмади. Андижон ҳокими бу ҳолатни кўргач, қурувчилар ишини талабга жавоб бермайди деди.

    Фото: Видеодан скриншот

    Ўтган ҳафтада шунингдек, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кўмирга навбатга турганлар видеоси тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари газ йўқ, свет йўқ, энди кўмир сотиб олишимизда ҳам муаммоми дея эътироз билдирди. Шу куннинг ўзида вилоят ҳокими муаммо юзага келган жойга борган ва мутасаддилар билан бу борада суҳбатлашган.

    Якунланган ҳафта бошида Бухоро вилояти суди Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги тартибсизликларда айбланаётганлар ишини кўриб чиқишни бошлади.

    2022 йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро вилояти судида Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Нукус воқеаларида айбланаётганлар ишини кўриб чиқишни бошлади. Олий суд матбуот хизмати давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмуни билан таништириб, ким нимада айбланаётганига аниқлик киритди. Шунингдек, суд жараёнида Нукусдаги тартибсизликлар пайтида қанча зарар етказилгани маълум бўлди.

    Фото: Олий суд ахборот хизмати

    Фото: Олий суд ахборот хизмати

    Ажабланарлиси, судда Даулетмурад Тажимуратовни елкасида кўтариб, Жўқорғи Кенгесга олиб борган ва унинг Жўқорғи Кенгес раиси бўлиши кераклигини талаб қилган судланувчи Тажимуратовни жиноятчи ва фирибгар деб атади. Журналист Лолагул Қаллиханова эса унинг чақириқлари сабаб одамлар кўтарилишини билганини, аммо бу даражада уруш бўлади деб ўйламаганини қўшимча қилди ва айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Қолаверса, у Нукус воқеаларининг келиб чиқишига Жўқорғи Кенгес депутатларининг пассив ишлаганини сабаб қилиб кўрсатди. «Жўқорғи Кенгес депутатлари халқ билан мулоқот қилганида бу воқеалар келиб чиқмасди», — деди у. Яна бир судланувчи эса Нукус воқеаларига Даулетмурад Тажимуратов ва Лолагул Қаллиханова айбдор деб чиқди. Бунга жавобан эса кейинги суд мажлисида Даулетмурад Тажимуратов одамлар ўлимида ўзини айбламаслигини билдирди.

    05.12.2022, 16:34   Изоҳ (0)   41738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Enter Engineering ва Humo Arena хайрия акциясини ўтказдилар

    05.12.2022, 16:30

    Тошкентдаги қорли манзаралар — суратларда

    05.12.2022, 16:23

    Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тикланди

    05.12.2022, 16:15

    Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди

    05.12.2022, 15:52

    «Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда

    05.12.2022, 15:41

    «Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди

    05.12.2022, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla АҚШда илк бор роботакси хизматини ишга туширди (видео)

    Технологиялар | 23 июн, 15:10

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.