Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг аксарият қисмида қор ёғиши ҳақида хабар берилган ва «Ўзгидромет» душанба куни қор ёғадиган ҳудудларни эълон қилган эди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриб, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши мумкинлиги қайд этилган эди. Йўлларда яхмалак юзага келиши, шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиб, ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража совуқ бўлиши билдирилган.
Кейинроқ «Тошшаҳартрансхизмат» Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирча изғирин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолиши айтилмоқда.
«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман Тошкентда ҳукм сураётган қорли манзараларни кадрларга муҳрлади.
Изоҳ (0)