Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Чиноз туман Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 4 декабрь куни соат 09:00 ларда берган хабарига кўра, шу куни соат 07:00 ларда Чиноз тумани, Истиқлол кўчасидаги уйда яшовчи эркак Б.Й., аёли С.У. ва уларнинг 2022 йилнинг сентябрида туғилган қизи С.Й. яшаш хонадонининг ётоқхонасида ухлаётганида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, хонадоннинг фойдаланилган табиий газдан 7,5 миллион сўм дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган. Шу сабабли 3 декабрь куни газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ тармоғидан пайвандлаш йўли орқали узилган. Бироқ хонадон эгаси ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, фойдаланиб келган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг 4 декабрдаги дастлабки маълумотномасига кўра, 28 ёшли Б.Й., унинг 20 ёшли аёли С.У. ва уларнинг уч ойлик қизи С.Й. ташқи кўрик вақтида тан-жароҳатлари аниқланмаган. Уларнинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газидан заҳарланиш оқибатида ўткир юрак-қон томир ва ўпка-нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлиши мумкинлиги аниқланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади