Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 нафар боланинг онаси Жулия Робертс фарзанд тарбиялаш қийин иш эканлигини билади. Ҳозирги вақтда болаларнинг губка каби ўзларига сингдирадиган маълумотлар оқимини назорат қилиш, айниқса, қийин. Бугунги мақолада актриса она сифатидаги маслаҳатлар ва нима учун карьерасида 20 йиллик танаффус қилгани ҳақида ўртоқлашади.

20 йиллик бахтли никоҳ

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жулия Робертс турмуш ўртоғи Дэнни Модер билан фильм суратга олиш пайтида танишади. Эр-хотин 20 йилдан бери бирга. Улар бир-бирларини 20 йил олдингидек севишади. Гэйл Кингга берган интервьюсида Робертс, ҳар доим эри ҳақида ўйласа, ошқозонида капалаклар пайдо бўлишини айтади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Опра Уинфри билан суҳбатда Робертс қандай қилиб ҳозиргача бахтли экани ҳақида шундай дейди:

Бу борада мен турмуш ўртоғимдан жуда миннатдорман. Эрим Дэнни яна қанотларимни ёйишимга ёрдам берди. Унинг шарофати билан мен турли одамлар билан учрашдим ва кўплаб ёрқин дақиқаларни бошдан кечирдим, бу, эҳтимол, ҳаётимни ўзгартирмагандир, лекин мени энергия билан тўлдирган.
Робертс фаолиятидан танаффус олди

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кўп йиллар давомида Робертс экранларда кўринмади. Актриса кескин қарорлар қабул қилишдан олдин эрини ҳам, фарзандларини ҳам ўйлаши кераклигини таъкидлайди. У болаларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратади ва Дэнни йўқлигида уйда бўлади.

Актриса болаларни тарбиялаш ҳақида

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жулия Робертс болаларига ҳамма нарсага рухсат берадиган оналардан эмас. Актриса фарзандлари телевизорда нима кўришини қаттиқ назорат қилади.

У тарбияда қатъий усулларни қўллашини тан олади ва фарзандларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлайди.
Мен уларнинг ижтимоий тармоқларда ўтиришига йўл қўймасликка ҳаракат қиламан, чунки уларга ҳозир бу нарса керак эмас. Мен уйда оилам билан бўлиш имкониятим борлидан қувонаман, — дейди Робертс.
Fox News таъкидлаганидек, Робертс қаттиққўл она. У болаларини урмайди, уларга бақирмайди, лекин болалар рухсат этилган нарсаларнинг чегараларини билишлари муҳим деб ҳисоблайди.
Агар бирор нарса юз берса, мен уларни жазоламайман, улар билан бу ҳақда гаплашаман. Ўйлайманки, жиддий қиёфам улар учун етарлича қаттиқ жазодир, — дея қўшимча қилади у.

Фото: AdMeа)

Фото: AdMeа)

Фарзандларини жамоатчилик эътиборидан четда тарбиялаш Робертс ва Модернинг ота-она тарбиясидаги энг муҳим вазифаларидан биридир. Актриса кичкинтойлари билан ёлғиз вақт ўтказишни яхши кўрганлиги сабабли жуфтлик гавжум Лос-Анжелесдан Сан-Францискога кўчиб ўтишган.

У жуда тез катта бўлаётган фарзандлари ҳаёт ва атмосферанинг бошқа ритмига эга бўлган бошқа шаҳарлар ҳақида билишларини хоҳларди, — дейди актрисанинг дўсти 2020 йил июнь ойида Cлосер журналига берган интервйисида.
Карьера ва оила

Фото: AdMe

Фото: AdMe
CBS Sunday Morning телеканалига берган интервьюсида Робертс карьераси ва оиласи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, актрисалик «орзулар рўёби эканини, лекин у ягона эмаслигини» таъкидлайди. Актрисадан яна қандай орзулари рўёбга чиққани ҳақида сўралганда, «Оскар» совриндори оиласи ҳақида гапириб ўтади:
Бу мен турмуш ўртоғим ва фарзандларимиз билан қурган ҳаёт. Дунёдаги энг яхши туйғу бу оғир кундан кейин оилангиз бағрига қайтишдир.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Робертс учун тинч ва бир маромдаги оилавий ҳаёт жуда муҳимдир. Актриса мувозанатни сақлаш учун кўп ҳаракат қилади. Унинг болалари мунтазам равишда оддий уй юмушлари билан шуғулланади, масалан, ўринларини йиғиш ва кир ювиш. Актрисанинг таъкидлашича, бу «муҳим ҳаётий кўникмалар» ҳар кимнинг қўлидан келиши керак.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди